Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 29.03.2012

МУНОСАБАТ

АХБОРОТЛАШУВ - ДЕМОКРАТИЯ ОМИЛИ

Бугунги глобаллашув жараёнида ҳаётимизни оммавий ахборот

воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Чунки бундай жамиятда ҳар бир фуқаро ахборотга эҳтиёж сезади, у орқали тафаккурида маълум бир ўзгаришларни ҳис этади. Бинобарин, демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятини шакллантиришда фикрлар устуворлигининг ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда мамлакатимиз телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та йўналиш бўйича тўғридан-тўғри чиқадиган халқаро каналларга эга. Кейинги ўн йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса етти баробар кўпайиб, бугунги кунда уларнинг сони қарийб 1200 тага етди. Мавжуд барча телеканалларнинг 53 фоизи, радиоканалларнинг 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда яшайдиган миллат ва элатларнинг еттита тилида фаолият олиб боради, шунингдек, босма материаллар ва телекўрсатувлар инглиз тилида ҳам тарқатилмоқда.

Ҳозир интернет журналистикаси ҳам жадаллик билан ривожланмоқда. Амалдаги соҳага оид қонун талабларига кўра, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар ҳам, агар ахборот характерига эга бўлган маълумотни тарқатадиган бўлса, оммавий ахборот воситалари сифатида эътироф этилиши кўрсатиб ўтилган. Юртимизда қонуннинг ушбу моддаси талабларига жавоб берадиган юзтага яқин веб-сайт фаолият кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар ҳақида сўз юритар экан, "Глобаллашув - бу, аввало, ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини барча соҳаларда кўриш, ҳис қилиш мумкин", деб ёзади. Дарҳақиқат, ким ахборотга эга бўлса, дунёга ҳам ўша эгалик қилади. Уинстон Черчилл қўллаган мазкур ибора бугунги кун шиорига айланди. Чиндан ҳам, ўз вақтида ва етарли миқдорда тарқатилган ахборот ҳаётни тубдан ўзгартириб юборишга қодир.

Бугунги кун огоҳликни, воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишни талаб этмоқда. Шунингдек, жамиятда ахборот оқимининг хилма-хил бўлиши аҳоли руҳияти ва тафаккурини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Бироқ, ҳамма нарсанинг ўзига яраша ўлчови, меъёри бўлгани каби, ахборотни ҳам фақат керакли миқдорда, бизга фойда келтирадиган даражада олганимиз маъқул.

Хулоса қилиб айтганда, ахборот майдонидаги фаолиятларни тартибга солишга қаратилган тадбирларни амалга оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро, ҳар қандай жамиятнинг ахборотлашув даражаси унинг мавқеини, демократик тамойилларнинг нечоғлик амалда эканлигини белгилаб беради.

Наргиза ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди