Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 29.03.2012

НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРИМИЗ

МОЗИЙДАН СЎЗЛАЙДИГАН МОМО...

Андижон шаҳри, Бўстон даҳасидаги Тожибой Режапов маҳалласининг ёши улуғ онахони Момохон момо Азимова гарчи 90 ёшга яқинлашиб қолган бўлса-да, ҳамон шижоатли, тетик ва меҳнаткаш. Онахон бошидан ўтказган оғир кунларини эсларкан, оилани мустаҳкамлаш, тинч кунларнинг қадрига етиш сингари, панду насиҳатларни нафақат ўз фарзанд-у набираларидан, балки маҳалла аҳлидан ҳам аямайди. Онахон бугунги фаровон кунларга шукроналар келтиради, муҳтарам юртбошимизни дуо қилади. Сабаби, Момохон момо ҳам кўплар қатори уруш ортида хизмат қилган, бошидан кўп оғир кунларни ўтказган.

- Биз у ерда кеча-ю кундуз икки сменадан ишлар эдик, - дея кўзларига ёш олади онахон. - Кунимиз меҳнат билан ўтди... Ҳатто, ўша пайтлари нонга ҳам тузук-қуруқ тўймаганмиз. Уруш даҳшатларини ўйласам, юрагим орқага тортиб кетади. Отам ва уч акам уруш қурбонлари бўлишган. Яқинларимизни йўқотиб, онам билан уч қиз қолганмиз...

...Ўша қора кунларни эсларкан, онахон бугунги тинч замон одамларига ҳавас билан қарайди. Беихтиёр, Яратганга беҳад шукр келтиради. Чунки ўтмишда қолгани билан онахоннинг юрагини бир ҳақиқат ўртайди: кимнингдир отаси вафот этса, фарзандлари уларни охирги манзилга кузатиша олишмаган экан. Бугун-чи, юртимиз мустақилликка эришгач, қадриятларимиз тикланди, урф-одатларимиз йўлга қўйилди.

Ҳа, толеъи баланд экан халқимизнинг - мана шундай тинчлик, фаровонлик, ободлик ҳукм сурган озод Ватанда умргузаронлик қилмоқдамиз. Бу эса, албатта, энг улуғ бахт!

- Набираларимни етаклаб болалар боғларига бораман, - дейди онахон. - У ердаги бахтиёр ота-оналарни, ёшларни, кичкинтойларни кўриб, бундай сурурли лаҳзаларни ҳеч бир нарсага алишиб бўлмайди, дейман-да! Бу ҳам бўлса тинчликдай бебаҳо неъматнинг шарофати.

Момохон момо кўзларига қалқиб чиққан ёшларини артаркан, сўзида давом этади: - Биз энди бутун юмушимизни ёшларга топширдик. Улар биз кўрган даҳшатли кунларни асло кўришмасин. Бахтли-саодатли яшаб, эл-юрт ишончини оқлаб, доим Ватан корига ярайдиган комил инсонлар бўлишсин.

Дарҳақиқат, пиру бадавлат отахон ва онахонларимиз сўзларидан кўп ҳикмат топиш мумкин. Биз ҳам тарихга назар ташлаб, озод Ватанимизнинг бахти бекам фарзанди эканимизни яна бир бора ҳис этамиз.

Дилором ИСМАНОВА,

Андижон шаҳри.

Суратда М.Азимова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди