Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 29.03.2012

ҚАЛБЛАРНИ УЙҒОТГАН ФАСЛ

Соғинч. Мен бу туйғуни тафтингда туриб сезяпман, яқинингда бўлсам-да, янада сен томон ошиқиб боряпман. Гавҳаршода сўзлар ичра сени алқаш учун энг чиройли иборалар қидираман. Она табиатнинг сулув келинчаги Баҳорим! Бунчалар осуда ва гўзалсан! Сенинг мусаффо осмонингга боқиб тўймайман. Қуёш ўзининг заррин нурлари ила ҳаёт давомийлигини акс эттираётгандек, жилваларга кўзларимни қадайман. Ўзимда янги ҳис - куч топаман.

Ҳур ўлкамдаги баҳорим, момоларим сингари мунис, дониш чеҳранг дилимга ошуфта. Гўё қалбларга меҳрибонлик уруғини сочувчи, неъмат улашувчи ўзинг. Онажонимнинг очиқ юзли чеҳрасида, кумуш сочларида, ҳатто кафтларидаги ёриқларда ажиб сеҳрингни топаман. Меҳнаткаш, заҳматкаш деҳқоним сенда ўз қадрини топади.

Ҳар кўклам отам кенг ҳовлимизга мевали кўчатлар ўтқазади. Биз фарзандлар эса кўмаклашиб, биримиз новдани ушлаймиз, биримиз сув қуямиз. Бу такрорий одат бугунга келиб невараларга кўчган.

- Энди ўлмаймиз... - деб қўярди жонкуяр отамиз, - баҳорга ҳам етиб келдик...

Дарҳақиқат, эзгулик, яхши амаллар шу фаслда янада кўпаяди.

Хуш келибсан, Баҳорим!

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани, Ойим қишлоғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди