Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 29.03.2012

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Саволларга вилоят адлия бошқармасининг

ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси Эльвира ГУМЕРОВА

жавоб берди.

Фарзандим 3 ёшга тўлди. Биз фарзандимизга туғилгандик ҳақида гувоҳнома олмадик. Қандай тартибда гувоҳнома олишимиз мумкин?

К.Раҳимова,

Марҳамат тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-бўлим 205-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1999 йилдаги 171- сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тўғрисида"ги Қоидаларнинг 16-бандига асосан, бир ойлик муддат ўтиб кетиши туғилганликни қайд этишни рад этишга асос бўла олмайди. Бир ёшдан ошган боланинг туғилганлиги заруриятга қараб, ФҲДЁ ходими томонидан қўшимча ҳужжат талаб этилади, деб кўрсатилган. Сиз боланинг туғилганлик ҳақида тиббиёт муассасасининг тиббий маълумотномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, фуқаролик паспортингиз билан биргаликда фарзандингизнинг соғлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз лозим бўлади.

* * *

Мени уйдагилар холамнинг қизига уйлантирмоқчи бўлишяпти. У яхши қиз. Лекин мен қариндошлар ўртасидаги никоҳдан кўпинча ногирон фарзандлар туғилади, деб эшитганман. Қонунда яқин қариндошлар никоҳи таъқиқланадими?

О.Саттаров,

Булоқбоши тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган. Бунга асосан, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида туғишган ва ўгай ака-ука, опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш мумкин эмас. Қонунда ука ва опа-сингиллар фарзандларининг никоҳга кириши таъқиқланмаган, лекин ҳозирги замон генетикаси ютуғи ва хулосаларига асосан, бундай никоҳлар номақбулдир. Зеро, ирсият билан боғлиқ касалликка чалинган болалар туғилишининг аксарият қисми яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларга тўғри келганлиги бундай никоҳлар тузиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатмоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди