Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

МАҚСАД - ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

"Мустаҳкам оила йили" муносабати билан Андижон шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази ҳамда "AISKOM" суғурта компанияси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида "Намунали оила", "Спортчи оила" шиори остида кўрик-танловлар бўлиб ўтди.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оила вакилларининг оилани бошқариш, фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш, уларда кексаларни эъзозлаш, миллий қадриятларимизга, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу танловларда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан 30 га яқин оилалар иштирок этдилар.

"Намунали оила" танловида қатнашган оилалар вакиллари оила мустаҳкамлигига асос бўлувчи энг илғор ғоя, фарзанд тарбиясидаги бой ҳаётий тажриба, маҳалла ишига камарбасталик сингари, "Спортчи оила" танловида эса оилада соғлом турмуш тарзига амал қилиш, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, қўни-қўшнилар, маҳалладошларни спортга тарғиб этиш каби қатор шартлар, шунингдек, арқон тортиш, баскетбол, югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, танловда ғолиб бўлган оилалар ташкилотчиларинг Фахрий ёр-лиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Якубова иштирок этди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди