Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

МАСТЕР-КЛАСС МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон параолимпия миллий ассоциацияси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамкорлигида Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болар махсус мактаб-интернатида имконияти чекланган болалар учун республика ва хал-қаро миқёсдаги параолимпия мусобақаларида ғолиб чиққан ёш спортчилар иштирокида мастер-класс машғулотлари ташкил этилди.

"Мустаҳкам оила йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, имконияти чекланган болаларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини юзага чиқаришга кўмаклашиш, иқтидорли спортчи ёшларни излаб топиш, келгуси параолимпия ўйинларига муносиб спортчилар тайёрлаш тизимини шакллантириш, шу билан бирга, кўнгли ўксик инсонларнинг қувончига қувонч қўшиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Илҳом Чуйибишев, Миран Сахатов, Хусан Абдиев сингари республика, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари иштирок этдилар ва андижонлик тенгдошларига мастер-класс машғулотлари доирасида ўз маҳоратларини намо-йиш этдилар.

Қизиқарли ва юқори савияда ташкил этилган мазкур тадбир унда иштирок этган болаларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига спорт кийимлари совға қилинди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди