Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

"ЖОНИМ ФИДО МАҲАЛЛАМ УЧУН"

Бўз туманидаги "Насриддинбек" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Дилдора Аҳмаджонованинг бир шиори бор. "Жоним фидо маҳаллам учун". Унинг бу шиорга амал қилган ҳолда иш олиб бораётганига ҳали кўп бўлгани йўқ.

Шундай бўлса-да, у маҳаллада анча-мунча иш ўрганди, шу билан бир қаторда ишлар ҳам бажарди.

- Маслаҳатчимиз ёш бўлишига қарамай, анчагина абжир чиқиб қолди,-дейди маҳалла фуқаролар йиғини раисаси Холисхон опа Исақова. - Унинг юриш-туриши, муомаласи, одамлар билан бўлган муносабати, иш юритиш услубига қараб туриб, тўғриси, жуда ҳавасим келяпти. Қани энди ҳамма маҳалла маслаҳатчилари ҳам шундай бўлса... Маҳаллаларда муаммолар бирмунча камайган бўлармиди...

Ҳа, раиса айтганича бор экан. Дилдорахон ўзининг оғир-босиқлиги, озми-кўпми тажрибаси, камтаринлиги билан ҳамманинг меҳрини қозониб келяпти.

- Мен аслида Шаҳрихон туманида туғилганман,- дейди маслаҳатчи. - Отам Абдусаттор Мадаминов ҳайдовчи, онам Ҳакимахон қўли гул чевар бўлган. Оилада тўртта фарзанд эдик. Аввалига ўрта мактабни, кейин эса Бўз педагогика коллежини тугатдим. Ўн икки йил давомида мактабларда гуруҳ тарбиячиси, бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб фаолият кўрсатдим. Мана, бир йилдирки, маҳалла маслаҳатчисиман.

"Насриддинбек" маҳалла аҳолиси билан тез киришиб кетиш, эҳтимол, ёш педагог учун бироз қийин бўлгандир. Чунки ўша пайтгача ўқувчилар билан мулоқотда бўлган одам бирданига катта одамлар билан мулоқот қилишига тўғри келиб қолса... Аммо у, аввало, ўз вазифаси, ҳудуди, одамлари билан танишиб чиқди ва маълум бир режа тузиб, иш бошлади.

Айни пайтда маҳаллада 572 та хўжалик, 735 та оила бор. Уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда ёш маслаҳатчи МФЙ раиси Холисхон Исақова, сардор Худойберди Жумабоев, котиб Холидахон Раҳимоваларга, қолаверса, маҳалла фаоллари - Насибахон Мирҳайдарова, Махфиратхон Назарова, Рисолатхон Абдуллаева, Марҳабохон Саидова, Кимсанхон Ўринбоева, Мунаввархон Аҳмадалиева, Сабохон Саидакбароваларнинг ёрдамига суянади. Кам таъминланган оилаларга ўзларининг беминнат ёрдамларини аямаган ҳомийлар - Эркиной Аҳмадалиева ҳамда Барнохон Элчиевалардан миннатдор. Тўй-тўркинларда эса дастурхончилар Шарофатхон Каримова, Фаридахон Юсупова, Анзиратхон Режаповаларнинг хизматлари катта, албатта.

Маҳалла тасарруфида бешта кўча бўлиб, уларга кўчабошилар сайланган. Улардан Холназар Хўжаназаров, Ҳамроқул Мамажонов, Ботиржон Холмуҳамедов ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар.

- Маҳалламиз аҳолиси асосан, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади,- дейди қаҳрамонимиз суҳбат давомида. - Аёлларимиз орасида ҳунармандлари ҳам бор. Дўппидўзликда Муносиб Олимова, чеварликда Гулнорахон Раҳимова, элита пардаларни ўрнига қўйиб тикишда эса Зуҳрахон Мадаматоваларга тенг келадигани йўқ.

Маслаҳатчи маҳалла одамларининг аҳил-иноқлиги ҳақида гапирар экан, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, тўйларда дабдабабозликка йўл қўймаслик, эрта никоҳнинг зиёнлари, тиббий кўрикнинг афзалликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб бораётгани, бунинг натижасида маҳаллада ижобий тарафга ўсиш бўлганлигини таъкидлади.

Биз Дилдорахон Аҳмаджонованинг иш фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, унинг "Жоним фидо маҳаллам учун" шиорига амал қилаётганига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди