Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ

ИЗЛАНУВЧАН ДИЛНОЗА

Бизга маълумки, инсонларнинг санъатга бўлган меҳри дастлаб адабиётдан бошланади. Шундай иқтидорли қизлардан бири - Дилнозахон Холдоровадир.

У 1993 йили Жалақудуқ туманининг Ёрқишлоқ қишлоғида туғилган. Болалигиданоқ шеър машқ қила бошлаган.

- Эсимда, илк шеъримни олти ёшимда ёзиб, уни онамга бағишлаганман,- дейди Дилнозахон. - Ўшанда онажонимнинг кўнгли тоғдек кўтарилган эди. Бу нарса менинг кейинги ижодимга кўтаринки руҳ бағишлади.

Ҳа, қаҳрамонимиз ҳаётнинг турли зарварақларидан илхом олиб, кўнгил кечинмаларини, ҳис-туйғуларини қоғозга туширади. Унинг ёзган шеърлари ҳамиша эзгуликка хизмат қилади. Унинг шеърий сатрларида инсонларнинг ҳаётга, она Ватанга бўлган муҳаббати, бир-бирларига бўлган садоқати яққол намоён бўлади.

Дилнозахон Холдорова нафақат шеърият шайдоси, балки манзара жанрида ижод қилувчи нафис санъат устаси, жозибали овоз соҳибаси ҳамдир. У айни пайтда Андижон санъат коллежининг "Академик хонандалик" бўлимида устозлардан қўшиқчилик сир-асрорларини ўрганмоқда. Ўз ютуқларининг самарасини ўзининг, ота-онаси, устозларининг заҳматли меҳнатида деб билади.

Дилнозахон камтаринлиги, изланувчанли билан устозлари назарига тушиб, тенгдошлари орасида ҳурмат қозонди. Юртимизда шундай фикрлари теран, ҳар томонлама баркамол, интилувчан ёшларимиз бор экан, келажагимиз пойдеворининг метиндек мустаҳкам бўлиши шубҳасиздир.

И. ТОЖИБОЕВ.

Суратда:Дилнозахон ХОЛДОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди