Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

БОШЛАНҒИЧ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

ИБРАТЛИ ИШЛАР

Оилада маънавий муҳитнинг соғломлиги, оиланинг тинч-тотувлиги ва мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ. Юртбошимизнинг "Оилани оила қиладиган зот - аёлдир", деган ибратли сўзлари бунинг яққол мисолидир.

Аёлнинг оиладаги ўрнини мустаҳкамлашдек эзгу ишларни амалга ошириш учун жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ҳам қизғин фаолият олиб бормоқдалар. Бу соҳада Президентимизнинг "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Фармоннинг бажарилиши таъминлаётган тумандаги 6-умумтаълим мактаби қошидаги бошланғич хотин-қизлар қўмитаси хотин-қизлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтиришда, ҳукуматимиз қарорлари, 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишда ибратли ишларни амалга оширмоқда. 786 нафар ўқувчи ёшларни ўз бағрига олган бу ўқув даргоҳида маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилган.

Қўмитанинг 9 нафар аъзолари ўртасида ишлар тақсимланган. Мактабда хотин-қизлар ўртасида тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Қўмита ва унинг фаоллари ҳозирги кунда жамоа ўртасида, шунингдек, Булоқбоши ҚФЙ аҳолиси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциямизнинг 19 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасини, 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили"нинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилмоқдалар. Қўмита ишларини яхшилашда фаол аёллардан Шаҳзодахон Қурбонова, Нилуфархон Олимова, Зулфияхон Нурматовалар яқиндан ёрдам бермоқдалар. "Аёл маънавияти", "Оила муқаддас даргоҳ", "Қизгина қадрингни бил", "Қиз бола ҳаёси билан гўзал", "Қизлик шаънини сақла" мавзуларида тадбирлар ўтказилди. Қўмита келгусида қизлар ва намунали оила бекалари учрашувларини ўтказишни режалаштирмоқда.

- Бугун эътиборимизни қизлар тарбиясига, хусусан, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, оилавий ҳаётга, ҳунар ўрганишга, турли тўгаракларга жалб этиш, "мактаб-оила-маҳалла" ҳамкорлигини таъминлашга қаратяпмиз, - дейди хотин-қизлар қўмитаси раиси Маликахон Абдураҳмонова.

Ҳа, ана шундай фаол, ташаббускор аёлларимиз бор экан, юртимизда эзгу ва ибратли ишлар салмоғи кундан кунга кўпаяверади.

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА,

Маънавият тарғибот маркази Булоқбоши туман бўлими раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди