Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

МУНОСАБАТ

АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН ЛАҲЗАЛАР

Вақт ҳақида гап борар экан, унинг илдизида аждодлар ва авлодларни кўриш мумкин. Вақтнинг энг кичик ўлчови абадиятдир.

Тасвирий санъат негизида эса абадиятни лаҳзага жойлаш ёхуд лаҳзани абадиятга айлантириш сингари буюк истак ётади. Ана шундай истак билан портрет жанрида ижод қилаётган таниқли рассомлардан бири Азиза Маматовадир.

Азиза Маматова 1947 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Болалигидаги расм чизишга бўлган қизиқиши уни Санк-Петербургдаги И.Репин номли рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура олийгоҳига етаклади. 1973 йили олийгоҳни тамомлагач, Камолиддин Беҳзод номли рассомчилик ва дизайн институтида ёш авлодга шу соҳадан сабоқ бера бошлади.

Бадиий академия аъзоси, доцент А.Маматова ўзига хос иқтидорга эга мўйқалам соҳибидир. Унинг асарларида буюк сиймолар акс эттирилган. Масалан, Алишер Навоий, Бобур, Беҳзод расмларини, шунингдек, "Бернора Қориева", "Улуғ отин момо", "Наргис", "Муҳаммад Юсуф","Адиба Шаҳодат Исаҳонова","Адабиёт йўлидан", "Юнус ҳожи" номли портретларни юксак маҳорат билан ишлаган. Рассомнинг энг катта ютуғи ижодида ранг-тасвирдан унумли фойдалана олганлигидадир.

"Юнус ҳожи" портрети Азиза Маматованинг ижодидан ўрин олган энг кичик ҳажмдаги портретлардан бири ҳисобланади. Унга назар ташлар эканмиз, ундан кўзлари тийрак, оппоқ соқолли мўйсафид бир одамнинг жиддий боқиб турганлигининг гувоҳи бўламиз. Хўш, бу одам ким эди?

Юнус ҳожи 1818 йили Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида туғилган. У илмли, зиёли ва саховатпеша инсон бўлган. Ҳозирги Юнусобод мавзеси айнан Юнус ҳожи номи билан аталиб келинмоқда. Юнус ҳожининг портрети Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилей кўргазмасида ҳам намойиш этилган.

Рассом ижодидан ўрин олган яна бир асар - "Муҳаммад Юсуф" портретидир. Бу портрет ҳам ранг-тасвир усулида чизилган бўлиб, унда шоирнинг хаёл суриб тургани яққол ифода этилган. Шоирнинг бош тарафида эса оппоқ харирга чулғанган илҳом париси тимсоли гавдалантирилган. Гўё шоир шу дамда ниманидир хаёл сурган, унинг кўнглида янги бир шеър ёзиш иштиёқи туғён урмоқда.

Азиза Маматова асарлари Ўзбекистон музейларида, галереяларда, кўргазма залларида ҳамда Туркия, Германия ва Россия коллекцияларидан муносиб ўрин олган. Ўзбек аёллари орасида Азиза Маматова сингари юртимиз шуҳратини дунёга ёяётган таниқли ва иқтидорли аёлларнинг борлигидан ҳамиша фахрланамиз. Ана шундай иқтидор соҳибларининг ҳаёти ва ижоди биз ёшларга ибрат мактабидир.

Феруза РУСТАМОВА,

Бўз педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди