Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

КЕЧИНМА

Ўрик гуллаганда...

Эрта тонгда уйғониб, табиатга боқаман. Баҳор... Гўзал манзара - рўпарамдаги оч пушти гуллаган ўрик дарахтларини кўриб, юрагим яшнайди.

Шунда бехосдан дўстим ёдимга келади. Биз болалигимизда ҳар баҳор ўрик гуллашини узоқ кутардик. Равшанбек билан болалигимиз Бўзнинг мана шу Деҳқонобод қишлоғида ўтган. У пайтлари ўрик гуллаганининг биринчи бўлиб биз гувоҳи бўлардик. Шу куни хурсандлигимизнинг поёни бўлмасди, ҳовлида бақириб-чақириб, чопқиллаб ўйнардик. Мана шу айвон, ўрик дарахтлари, орқа томондаги катта паҳса деворлари - ширин дамларимизнинг ягона гувоҳи бўлган.

...Ўша пайтларда яқинларимга айта олмаган дардимни фақатгина унга айта олардим. У билан суҳбатлашганимда кўнглим беғубор бўлиб қоларди. Биз кичиклигимизданоқ бир-биримизга суянчиқ эдик.

Ҳа, ҳақиқий дўстлар, сирдош эдик биз. Мактабда иккимиз ҳам "беш" баҳога ўқиганмиз. Ўшанда у менга математика фанидан ёрдам берарди. Мен ҳам ўзим билган тушунчаларимни аямасдим. Бугун эса у йўқ. Энди менинг дард тўла ҳасратларим кўнглимнинг тубида қалашиб ётибди. Уларни кимга айтишни билмайман.

Мен, қаерда бўлмайин, доим хаёлан у билан суҳбатлашиб юраман. Мана, баҳорда ҳам ўрик гулларига термулганимча Равшанбекни ўйлаб, ўй сураман. Кўнглим ғаш, аламимдан "дод" солиб йиғлагим келяпти...

Эҳ! Равшанбек, дўстим! Сизсиз қандай яшайман экан-а?.. Сиз менинг энг қадрдон инсоним эдингиз. Дард ва ҳасратларимга шерик бўлардингиз. Сиз билан бирга қилган орзуларимиз осмонлардан ҳам олис эди-я.

...Яна баҳор келди, яна қишлоғимиз далаларида қизғин ишлар бошланди. Эсингиздами, мол-қўйларимизни бирга-бирга далага олиб чиқар эдик. Кун бўйи далада бўлардик. Сайлларга бирга борардик. Айниқса, Сиз тутни жуда ёқтирардингиз. Шиғил-шиғил шотутларни териб ердик. Доим менга илинардингиз. Ҳозир эса у кунлар ўтмиш бўлиб, фақат хотирага айланиб қолди, холос...

Бугун хонадонингиздаги дов-дарахтлар мана шу ўрик сингари қийғос гуллабди. Гўё... гўё улар Сизни йўқлаётгандай.

Ҳа, умр ғанимат экан. Сиздан айрилганимизга бир йилдан ошди. Охиратга рихлат қилган кунда... оппоқ қор ёққанди. Айтишларича, Яратган суйган бандаси қазо қилса уни ёмғир ёки қор билан сийлайди экан. Сиз суюкли эдингиз, меҳрибон эдингиз.

...Ҳар баҳорда ўрик гуллайди, ушбу фаслнинг мана шу оппоқ либосидан нигоҳларимни ҳеч узгим келмайди. Сизни ўйлайвераман - хотиралар такрорланаверади, такрорланаверади...

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Бўз тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди