Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

АРМОН

ВАТАН ИШҚИ

Қамбар ота фарзандини ҳарбий хизматга жўнатар экан, насиҳат қилди:

- Ўғлим, ватанга содиқликда Нажмиддин Кубродек бўлгин, юртингни унинг матонати каби мардонавор ҳимоя этгин.

Жаҳонгир ҳайрон бўлиб сўради:

- Дада, ўша сиз айтган Нажмиддин Кубро ватанини қандай ҳимоя этган экан?

Қамбар ота бир зум ўйга толди-ю, гап бошлади:

- Нажмиддин Кубро даврида қудратли империя ҳисобланмиш Хоразмшоҳлар давлатида мансабпарастлик, манманлик, кибру ҳаво авж олган экан. Хоразм-шоҳнинг калтаўйлиги туфайли мамлакат таназзулга учрабди. Шоҳ уни балолардан огоҳ этмоқчи бўлган олиму фузалоларни таъқиб этиб, ҳаттоки Нажмиддин Кубронинг энг истеъдодли шогирди Маждиддин Бағдодийни ҳам қатл эттиради.

Шунда Нажмиддин Кубро шоҳга:

- Энди юртингизга боринг. Шарқдан фитна олови келмоқда, кўп ўтмай у ҳаммаёқни куйдириб, кул қилади,- дейди.

Ўзи эса шогирдлари шунча қистаса-да, ҳеч қаерга кетмай, Ватан учун жонини беришлигини айтади.

Айтганидай, кўп ўтмай машриқдан мўғул босқинчилари бостириб кириб, гуллаган ўлкани вайронага айлантиради. Чингизхон Нажмиддин Куброга таслим бўлиб, ўз яқинлари билан шаҳардан чиқиб кетишига рухсат беради. Аммо шайх бу марҳаматни рад этади. 76 ёшли Нажмиддин Кубро пок имонлиларга бош бўлиб, бир неча кун Урганч қалъасини ҳимоя қилади. У жанглардан бирида бир ҳамладаёқ душман байроғини тортиб олади. Байроқни жони узилгандан кейин ҳам бўшатмаган. Ўн нафар ёғий ҳарчанд уриниб ололмагач, ватанпарварнинг бармоқларини битталаб чопадилар...

Шундай қилиб, Нажмиддин Кубро юрт учун, Ватан озодлиги учун мардонавор курашган. Сенинг ҳам юрагингда ҳақиқий юрт ишқи бўлсин.

Жаҳонгир ҳарбий хизматга жўнади. У ўз бурчини аъло даражада адо этар экан, ҳар дақиқа кўз ўнгида Нажмиддин Кубронинг матонати, жасорати улкан чўққи каби намоён бўлиб турарди.

Дилдора ХУШБАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди