Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 05.04.2012

"ЗЕБРА" ПИРОГИ

Керакли масаллиқлар: 5 дона тухум, 250 гр. ун, 360 гр. шакар, 200 гр. сметана, 100 гр. сариёғ, 50 гр. майдаланган ёнғоқ мағзи, бир чой қошиқда кабартма тузи, 2 ош қошиқ какао, биттадан оқ ва қора плиткали шоколад.

Тайёрланиши: Тухумни миксерда кўпиртираётиб унга 180 гр. шакарни оз-оздан соласиз. Қолган шакарни уй ҳароратида юмшаган сариёғ билан қошиқ ёрдамида аралаштирасиз ва тухум аралашмасига қўшиб, миксерда яна кўпиртирасиз. Сметанага кабартма тузини солиб, қошиқда яхшилаб аралаштиринг ва уни ҳам тухум аралашмасига соласиз. Массани бироз кўпиртирасиз. Ва ун солиб, ишни давом эттирасиз. Суюқ хамир ҳосил бўлади. Уни икки идишга қуйиб, бирига какао солиб, аралаштирасиз. Сўнг махсус қолипга бир ош қошиқдан аввал оқ хамир, устидан какаоли хамирдан солиб чиқасиз.

Духовкага солиб, 45-50 дақиқа давомида пиширасиз. Пирог пишгач, бироз совитасиз, кейин устига қошиқ ёрдамида эритилган оқ шоколадни суртиб чиқасиз, устидан ёнғоқ мағзини сепасиз. Сўнгида эса қора шоколадни эритиб, махсус шприц ёрдамида пирог устини безайсиз. Тайёр бўлган пирогни кесиб, ликопларга соласиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди