Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 19.04.2012

КЕЧИНМА...

СЎНМАС ТИЛАК

- Вой онажоним! Фариштагинам!

Қўшни ҳовлидан эшитилаётган дод-фарёду йиғи-сиғи овозлари Ҳалима опанинг юрагини эзиб юборди.

- Тавба,- деди у. - Инсон зоти ҳам қизиқ-да, буларнинг оналари ошини ошаб, ёшини яшаб ўтди-ку. Яна нимага йиғи-си- ғи, а?

Ҳалима опа қўшни аёл тақдирини ўз тақдирига солиштириб кўрди. У болалик даврларини ёдга олди.

Ҳалимахон дадасини кўрмаган. Онасининг айтишича, дадаси бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганида ҳали чилласи чиқмаган чақалоқ эди. Беш ёшга тўлганида эса онаси ҳам вафот этди. Ўшанда у қон-қақшаб қолганди. Энди бу ёруғ дунёда онаси йўқлигини, ҳеч қачон "Онажон" деёлмаслигини, унинг иссиқ тафтли бағрига отилолмаслигини тушунганди. Мана, шунга ҳам кўп йиллар бўлди. Лекин, у умр бўйи ота-онасининг йўлига кўз тикди. Ҳалиманинг назарида, шу онда ота-онаси уни йўқлаб, ҳовлисига кириб келишадигандек туюлаверди. Ҳа, инсон энг яқин кишисидан жудо бўлгандаям чидаркан. Жудоликнинг ўзи тақдири азал, деб шунга айтиларкан-да. Ҳаёт эса чархпалак сингари айланавераркан. Муҳими, ғам-аламларга вақтнинг ўзи даво бўларкан.

Ҳалима опанинг етимлик пайтлари кўз ўнгида кинотасвир сингари акс этди. Кўпинча меҳрибонлик уйи дарвозаси олдида ота-онасини кутиб кўзлари тўрт бўлаётган болаларнинг ҳолатига чидаёлмайди. Туғилибоқ бировларга бериб юбораётган чақалоқларнинг тақдирига ачинади. Ўз фарзандининг уволидан қўрқмайдиган оналарни қоралайди. Аллоҳ ундайларни, албатта, жазолашига ишонади. Ҳаётда доим "Болаларимнинг бахтига омон бўлай", деб дуо қилиб юради. Ўлимдан қўрқмайди-ю, болалари уни йўқотиб қўйишларидан қўрқади...

Қўшни ҳовлидаги йиғи-сиғи яна авжига чиқди. Бу эса унга ота-онасиз ўтган даврларини эслатиб, сабр-қаноат қилиб яшаганидан бахтиёр бўлди. Яратганга шукур айтди.

- Эй Аллоҳим, илоҳим ҳеч кимнинг ота-онаси бу дунёдан эрта кетмасин.

Бу - йиллар суронига бардош берган Ҳалима опанинг қалб тубидаги сўнмас тилак эди.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Бўз тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди