Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 19.04.2012

РАҲМАТДАН ҚУВИЛГАН ШАЙТОН

Дилни турли васвасалардан тозалаб, илоҳий нур билан тўлдириш ҳар бир мўъминнинг зиммасидаги вазифадир. Чунки шайтон бу қўрғонни забт этса, қалб қораяди.

Қорайган қалб Ҳақдан ғофил бўлади ва дунёнинг ғам-ғуссаси остида эзилиб қолади. Шайтон инсон қалбининг нозик ҳилқатлиги боис, ҳар томондан кира олади. У ичимизга кириб олиб, қалбимизни ёмон васвасалар билан бузади. Шу сабабли қалбни шайтоннинг васвасасидан муҳофаза этишда энг биринчи қурол "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм" калимасидир. Бу калиманинг маъноси: "Мен Аллоҳ Таолонинг раҳматидан қувилган шайтон ёмонлиги, васвасасидан Аллоҳнинг паноҳ беришини сўрайман", демакдир.

"Шайтон" "шатин" сўзидан олинган бўлиб, "узоқ" деган маънони ифодалайди. Яъни, раҳматдан, яхшиликдан узоқлашган, ёмонликни ўзига завқ манбаи қилиб олган, маъносидадир. Шайтон ўз ёмонликлари туфайли раҳматдан қувилгандир.

У ёмон инсонларнинг дўсти, яхши инсонларнинг душманига айланган.

Ибни Шайба ривоят қиладиларки, Расул Акром (с.а.в.) дебдурлар: "Қалбнинг икки хонаси бўлмаган ҳеч бир одам йўқ. Биринчисида фаришта, иккинчисида шайтон қўним топган. Агар киши Аллоҳни зикр этса, (шайтон) яширинади. Яъни, васваса беролмайди. Аллоҳни зикр этмаса, шайтон тумшуғини унинг қалбига қўяди ва васваса беради".

Ривоят қилибдурларки, бир одам ҳазрати Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг олдиларига келиб: "Мен анча йиллар олдин бир жойга озроқ бойлик кўмиб қўйган эдим. Ҳозир ўша жойни эслай олмаяпман. Уни топиш учун нима маслаҳат берасиз?" деди.

Шунда у зот жавоб бериб, дедилар: "Фиқҳда бу масалага доир ҳеч қандай ечим йўқ, албатта. Лекин мен чорасини топишга ҳаракат қиламан Ҳозир уйингга бор. Бутун туни билан намоз ўқиб чиқ. Умид қиламанки, ўша жой ёдингга тушади".

У одам уйига бориб, кеч киргач намоз ўқишга киришибди. Кечанинг тўртдан бирига борганда бирдан бойлик кўмилган жой эсига тушибди. Дарҳол Имом Аъзамнинг олдиларига келиб, воқеани айтибди.

Имом Аъзам (р.а) бу гапни эшитиб, унга дебдилар: "Хаёлимдан шайтон сени тун бўйи намоз ўқишдан қайтариб, керак бўлса, бойлик кўмилган жойни ҳам ёдингга солади, деган фикр ўтди. Лекин сен ёдингга тушгандан сўнг ҳам намозингни ўқиб, унинг шукрини адо қилишинг керак эди".

Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрадилар: "Сизлар сафарда туянгизни қандай ниқталасангиз, шайтонни ҳам шундай ниқталашингиз керак, шунда мўъминлигингиз билинади".

Қалбда шайтоннинг васвасасига очиқ эшиклар жуда кўп. Фаришталар кириши мумкин бўлган эшик, яъни, яхшилик эшиги эса биттагина. Шу бир эшик ҳам бошқа эшиклардан фарқли эмас. Бу ҳақда Муҳаммад ат-Термизий дебдурлар: "Қалб ақл ва маърифат ўрнашган жойдир. Шайтон аслида қалбни ишғол қилишга қасд этган. Шайтон аввал инсоннинг дилига келади, чунки дил қалбнинг қўрғонидир.

Шайтон йўл топиб, кўнгилга кирса, шайтоний хаёл ва ҳар хил бузуқ фикрлар, ғам-ғусса, ҳирс ва таъма билан қалбни тўлдиради. Қалб бундай ёмон фикрлар билан тўлгани сари, торайиб боради. Кўз фақат дунёни кўради, охиратни унутади. Ибодат ва тоатдан лаззат тополмайди. Лекин мўъмин киши биринчи марта қалбига ҳужум қилган бу шайтоний фикрни қалбнинг қўрғони бўлмиш дилдан қувса, қалб талвасага тушмайди, ибодат қилиб, лаззатланади, дунё дабдабасидан тораймайди".

Ҳар бир кишининг бир шайтони бор. Бу ҳақда Расулаллоҳ (с.а.в.): "Сизларнинг ҳар бирингизда бир шайтон бордир", деганларида саҳобалардан бири: "Ё Аллоҳнинг Расули, сизда ҳам шайтон борми?", деб сўрабдилар. Шунда Расули Акрам (с.а.в.): "Ҳа, менда ҳам шайтон бор. Аммо у Аллоҳнинг инояти билан менинг қўлимда мусулмон бўлди", дебдилар.

Демак, ҳеч ким шайтоннинг шарри ва васвасасидан озод эмас. Унинг васвасасидан қутулишнинг ягона чораси эса Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш, яъни, "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм" калимасини тилга олмоқдир.

Барчаларимизга Аллоҳ шайтоннинг васвасасидан ва макридан паноҳ берсин.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди