Билиб қўйган яхши
* 1930-1931 йилларда, собиқ иттифоқ инқилобий тақвимига мувофиқ, февраль ойи 30 кундан иборат бўлган.
* Жаҳон интернет тўридаги энг катта олди-сотди портали эса "www.eBay.com" ҳисобланади. Мазкур сайтнинг 168 млн. нафар фойдаланувчиси бор.
* Дунёдаги энг тоза сувга эга бўлган денгиз Антарктидадаги Уэддела денгизидир.
* Европа қитъасида одам яшамайдиган хилват жойни топа олмайсиз.
* Япония тахминан 3900 оролдан ташкил топган.
* Монголия пойтахти Улан-Батор дунёдаги энг совуқ пойтахт ҳисобланади.
* Науру расмий пойтахтга эга бўлмаган ягона давлатдир.
* Кариб ороли давлатлари ичида темир йўлга эга бўлган биргина давлат Кубадир.
Тайёрловчи: БЕНАЗИР.
|