КЕЛИНГ, БИР КУЛИШАЙЛИК
* Бир семиз киши шифокордан сўради:
- Озиш учун нима қилиш керак?
- Ҳар куни бир неча қути гугуртни сочиб юборинг, сўнгра биттадан териб олинг.
* Бир куни Афанди қўлига олақарғани қўндириб кетаётган экан, одамлар ажабланиб сўрашибди:
- Мулла афанди, одамлар беданага, бургутга, лочинга, тўтига ишқибоз бўлишади. Сиз нега қарғани кўтариб юрибсиз?
Афанди дарров жавоб қилибди:
- Одамлар қарға икки юз йил умр кўради, дейишади. Шу гапнинг рост ё ёлғонлигини синаб кўрмоқчиман.
* Кечаси бир маст киши уйим деб ўйлаб, симёғочни тақиллата бошлади. Шу пайт полиция хизматчиси маст кишининг олдига келиб, сўради:
- Нима қиляпсиз, ўзи? Кўрмаяпсизми, ахир уйда ҳеч ким йўқ-ку!
- Ҳеч ким йўқ бўлса, нега иккинчи қаватда чироқ ёниб турибди?
* - Шифокор шифокорга деди:
- Беморларнинг учдан бир қисми касалланишига ёмон пазандалар сабаб бўлади, мен шунга аминман.
- Фикрингизга қўшиламан, аммо беморларнинг учдан икки қисми хасталик орттириб олишига яхши пазандалар сабаб бўлади.
Тўпловчи: ЗАҲРО.
|