Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 03.05.2012

Орастахона

КЎЗЛАР ПАРВАРИШИ

Кўз атрофи териси жуда нозик ва майин бўлади. Шу боис, кўзларга макияж қилаётган вақтда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда бу барвақт ажин тушишига олиб келади. Агар кўзларингиз ҳорғин, маъюс бўлиб қолган бўлса, бўёқлар ёрдамида бартараф этишга уринманг. Бу аксинча, салбий таъсир этиши ҳам мумкин.

Ишлаётган вақтда ёруғлик чап томондан тушиши, кўзни қамаштирмайдиган даражада ёрқин бўлиши лозим. Қуёшли кунларда қора кўзойнак тақиб юриш тавсия этилади. Уларни сабабсиз тақиш эса кўзлар учун зарар келтиради. Кўзларни толиқтирмаслик учун вақти-вақти билан унга дам бериш керак. Бир неча фурсатга кўзларингизни юмиб ўтиринг. Кўзлар учун энг яхши дам - уйқудир.

* * *

Кўпгина вақтимиз очиқ ҳавода ўтади. Кўзлар чанг ва офтобнинг тик тушган нурларидан азият чекади. Айниқса, совуқ кунларда шамоллаши ва тезда толиқиб қолиши мумкин. Бу кўнгилсизликнинг олдини олиш учун қуйидаги оддий воситалардан фойдаланишингиз мумкин.

* Кўзни юмган ҳолда қовоқлар устига иккига бўлинган янги бодрингни қўйиш мумкин. Ёки қовоқлар бодринг шарбати билан артилади.

* Фойдаланилган чой шамасини ташлаб юборишга шошилманг. Мойчечак (ромашка) гуллари солинган қайноқ сувга шамани солиб аралаштирасиз. Сўнг бир бўлак юмшоқ матони сувга ботириб олиб, кўзга 15 дақиқа босиб турасиз.

Тайёрловчи: НИГОРА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди