Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

КЎНГИЛЛАРГА ХУШНУДЛИК УЛАШГАН ФЕСТИВАЛЬ

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" ҳамда Халқаро оила кунига бағишланиб, "Мустаҳкам оила - жамият таянчи" мавзусида фестиваль бўлиб ўтди. Фестиваль доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Халқ сайли тарзида ўтган фестивалга вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан кўплаб оилалар, ёшлар ташриф буюрдилар.

Фестивалнинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Яқубова сўз олиб, барчани Халқаро оила куни билан муборакбод этиб, мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан оилаларни мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш, оиланинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини, жумладан, вилоятимизда ҳам бу борада ибратли ишлар олиб борилаётганлигини, ўтказилаётган фестиваль ҳам айнан ана шу йўналишдаги ишларнинг ёрқин намунаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Фестиваль доирасида спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, вилоят маданият ва спорт ишлари бош-қармаси тасарруфидаги бадиий жамоаларнинг концерт дастурлари намойиш этилди. Шунинг-дек, "Энг пазанда оила", "Қайнонам онам менинг - келиним болам менинг", "Отам, онам ва мен - спортчилар оиласимиз", "Оилавий ансамбллар", "Энг ибратли оила", "Энг намунали ҳунармандлар оиласи" сингари кўрик-танловлар ўтказилди.

Танловларда барча туман ва шаҳарлардан юқоридаги йўналишлари бўйича энг намунали оилалар вакиллари иштирок этиб, ўз маҳоратларини намо-йиш этдилар.

Истироҳат боғи ичидаги "Андижон" чойхонасида бўлиб ўтган "Энг пазанда оила" танлови, айниқса, жуда қизиқарли ўтди. Танловда иштирок этган оилалар халқимизнинг шоҳ таоми - палов тайёрлаш, дастурхон безаш бўйича ўзаро беллашдилар.

Истироҳат боғининг очиқ концерт майдонида эса "Қайнонам онам менинг - келиним болам менинг", "Оилавий ан-самбллар" танловларида иштирок этган оилалар сахна кўринишлари орқали ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Уларнинг ўзига хос чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

- Танловда қатнашиш учун 4 нафар келиним билан келдим, - дейди "Қайнонам онам менинг - келиним болам менинг" танлови иштирокчиси, балиқчилик Маликахон ая Ҳамидова. - Келинларимни қизларимдай кўраман, уларнинг бири чевар, бири пазанда, яна бири тадбиркор, қўйингки, ҳаммаси ўз ишининг моҳир устаси. Халқимизда аҳиллик бор жойда қут-барака бўлади, деган ҳикмат бор. Шу боис ҳам оиламизда аҳилликни маҳкам тутишга алоҳида эътибор қаратаман.

"Энг ибратли оила" кўрик-танлови ғолибларини аниқлашда иштирокчиларнинг оила барқарорлигини таъминлаш борасидаги билимлари, ҳаётий тажрибалари, оиланинг ҳар бир аъзоси-ота-она, фарзанднинг бурч ва масъулияти, уларнинг маънавияти, китобхонлик даражаси, халқимизнинг миллий урф-одат ва қадриятларини қай даражада билишлари ва асраб-авайлашлари, оила бюджетини шакллантириш, оила даромадини ўринли сарфлаш, томорқадан унумли фойдаланиши, фарзандларда меҳнат кўникмасини шакллантириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маҳалла, жамоат ишларидаги фаоллиги, хайрия, меҳр-мурувват кўрсатиш баробаридаги ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

- Оиламиз "Энг ибратли оила" кўрик-танловида ғолиб чиқди,-дейди Бўз туманида яшовчи Воҳиджон ака Абдувоҳидов. - Оиланинг эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топиши жуда кўп жиҳатларга боғлиқ. Бу жиҳатлар йиллар давомида шаклланади. Шу боис ҳам танловда ғолиб чиқиш осон бўлгани йўқ. Энг ибратли оила деган номни олиш эса бизга улкан масъулият ва юксак шарафдир.

Барча танловлар бўйича ғолиблар ва фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Фестивалда иштирок этган меҳмонлар, юртдошларимиз обод ва озод юртимиз тўй-тантаналар, байрамлар оғушида янада файзли, тароватли бўй кўрсатаётганлигини чин дилдан ҳис этдилар, юртимиздаги тинчлик, хотиржамликка шукроналик келтирдилар.

- Бугунги фестиваль халқимиз кайфиятини кўтарадиган жуда чиройли тадбир бўлди, - дейди меҳнат фахрийси Маҳбубахон Музаффарова. - Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда оилага кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз.

Фестиваль тадбирлари маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида эстрада хонандалари, бадиий жамоалар иштирокидаги гала концерт билан якунланди.

Фестиваль юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида юрт равнақи учун фидойилик, она Ватанга муҳаббат, мусаффо осмонимиз тинчлигига шукроналик, муқаддас оилани улуғлаш сингари туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди