Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

... ҚАДИМ БЎСТОН ЎЗИНГСАН

Ҳур оламнинг зар-гавҳари қадим бўстон ўзингсан,

Коинотнинг мунаввари, гўзал Чўлпон ўзингсан.

Чашмадай пок зилолимсан кўзгинамнинг қароғи,

Сирларимга чин сирдошим, бир меҳрибон ўзингсан.

Бир кам дунё демасман мен, урмам бошим тошларга,

Истамасмен жудоликни, дардга дармон ўзингсан.

Ёронлар ҳеч тушунмайди, арзу ҳолим истамас,

Бир ўзи қучоқ очган бағри осмон ўзингсан.

Меҳринг этди қалбни таҳзиб, қоматларни ҳам адл,

Қалбга ажиб ифор бергувчи ёрқин Райҳон ўзингсан.

Тиллодайин тупроғинг жонбахш сеҳр сарчашмаси,

Буюк зотлар хоки ётган азиз макон ўзингсан.

Иқболингни кўриб бу кун равшан тортар кўзгинам,

Нуриллонинг топган бахти Ўзбекистон ўзингсан.

Нурилло ТЎХТАСИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди