Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

2012 ЙИЛ -"МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

ЯХШИЛАРГА ЭРГАШИБ ЯШАШ ЗАРУР...

Кўпайхон опа Собирова 31 йил никоҳ уйида меҳнат қилди. Ишлаш асносида Тошкентдаги ҳуқуқшунослик билим юртида сиртдан ўқиб, таҳсил олди.

- Соҳадаги билим ва тажрибаларимни кўпроқ амалий иш жараёнида тўплаганман,-дейди опа суҳбатимизда. - Бу борада менга устозларим ёрдам беришган. Айниқса, Эътибор опа Исмоилова, Зуҳра опа Масобировалар чин инсон эдилар (Охиратлари обод бўлсин!). Менга иш ўргатишда, одамлар билан чиройли муомала қилишда уларнинг панд-насиҳатлари кўп асқотган. Чунки ҳар иккови ҳам бир неча йиллар мобайнида никоҳ уйида раҳбар бўлиб ишлашган.

Лекин ўқиганим зое бўлмади. Ҳужжат ишлари пишиқ, пухта бўлиши зарурдир. Ундаги биргина хато оқибатида инсон тақдири чигаллашиши мумкин. Шунинг учун ўз ишимга ўзим талабчан бўлардим.

- Сиздан одамлар мамнун яшашларига шубҳа йўқ. Ёшларнинг никоҳини қайд этиб, албатта, уларга бахт тилагансиз. Чақалоқнинг гувоҳномасини бераётиб, унга умр тилагансиз. Яхши тилаклар бу.

- Мен ҳам шундан хурсанд бўламан. Яхшиям тақдиримга мана шу улуғ даргоҳда ишлаш битилган экан. Бу жойга ҳар бир ёш йигит-қиз яхши ният билан қадам қўяди ва "оила" деб аталмиш муқаддас қўрғонга шу ердан эзгу тилаклар эшитиб чиқиб кетади. Ёки ёш оиланинг фарзанд қувончига шерик бўлганимизни айтайми?

- Айтинг-чи, оилангиз мустаҳкамлигида ФҲДЁ бўлимида ишлаганингизнинг таъсири борми? Ёки...

- Балки шундайдир ҳам. Лекин кўпроқ оилавий муҳит барқарорлиги сабаб, деб ўйлайман. Мен ёш пайтимда оила қурганман. Қайнонам Иноятхон буви мени тўғри йўлга бошлаган. Билмаганларимни ўргатган, хатоларимни тузатган. Қисқаси, яхшимни ошириб, ёмонимни яширган. Шунинг учун қайнонам ўгитларидан жуда-жуда хурсанд бўламан...

Ҳа, келинни тарбиялаш, тўғри йўлга солиш қайнонанинг вазифаси. Оила мустаҳкамлигида қайнонанинг роли катта. У оиласига келган ёш ниҳолни меҳр билан парвариш қилиши керак. Ёш ниҳол қайнона измида юрса, панд-насиҳатларига қулоқ тутса, асло кам бўлмайди. Ҳолбуки, бу борада қайнонанинг ўзи ибрат мактаби бўлмоғи жоиз.

Бу жиҳатдан Кўпайхон опа ёлчиганини қайта-қайта такрорлайди. "Менинг ҳаётда топганларим, олти фарзандли бўлишим, элга қўшилиб юришим, маҳаллада обрў топишим... бари-барига шу қайнонам сабабчи, десам хато эмас", дейди.

Ҳақ гап. Оилани мустаҳкамлайман, деган одамда аввало, ғараз бўлмайди. Унда кўнгил тозалаги, беғуборлик устувор бўлади. Кўпайхон опани "керилтирган" жиҳат, бу қайнонасидаги беғуборлиг-у, катта қалб. Бўлмаса, Кўпайхон Собирова бугун ҳавасланарли умр кечиролмаслиги мумкин эди. Бахти бор экан, ҳаётда, оилада уни тушунишди. У турмуш ўртоғи, муҳандис Иброҳимжон ака Собиров билан тотув яшаб, мустаҳкам оилага эга бўлди.

Маҳфуза НОРБОЕВА, Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди