Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

18 МАЙ - ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ

МУЗЕЙЛАР - ТАРИХНИНГ ЖОНЛИ ГУВОҲЛАРИ

Ҳар бир халқнинг қадим тарихи, ўтмиши, маданиятини акс эттиргувчи гўша музей ҳисобланади. Музей - тарихни акс эттирувчи кўзгудир. Шу боис ҳам юртимизда музейларга эътибор катта. Уларни тарихий ашёлар билан бойитиш ва кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар бир халқнинг ўз ўтмишига бўлган эътибор, ҳурмат-ардоғидан дарак беради.

Айтиш жоизки, ўсиб келаётган ёш авлодларни Ватанга муҳаббат, она-юрт тарихига ҳурмат ва бугунги кунга нисбатан фахр-ифтихор туйғулари билан тарбиялашда ҳам музейларнинг аҳамияти каттадир. Чунки ёшларимиз музейларда сақланаётган ҳар бир экспонат ва ёдгорликни кўриб, ўтмишни тасаввур қилади. Зеро, ўтмишни ўрганмай туриб, келажакни тасаввур қилиб бўлмайди ёки айни пайтдаги маданий юксалиш ва ривожланиш жараёнларининг қадрига етиш қийин.

1977 йилда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 18 май Халқаро музейлар куни сифатида байрам қилиниши белгиланган. Бу эса музейларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва халқларнинг ўзлигини англаш, ёш авлод тарбияси борасидаги аҳамияти беқиёс эканлиги эътирофидир. Мана, 35 йилдирки, Халқаро музейлар куни кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассисларининг маданий ва маърифий тадбирлари билан нишонланади.

Шу ўринда, ўлка тарихи ва ўтмиш маданиятини ўрганишнинг нечоғли аҳамияти катта эканлигини буюк мутафаккир Ал-Беруний таъбири билан ифодалаш мумкин. "Ўлкани ўрганмай туриб, Ватанни идрок этиб бўлмайди", деган эди у. Демак, ҳар бир инсон қалбида энг аввало, ватанпарварлик, юртга, унинг ўтмишига ҳурмат туйғуси шаклланмоғи жоиздир. Бу туйғу шубҳасиз, ўтмиш ва тарихдан тўлақонли тасаввурга, билимга эга бўлиш орқали шаклланади.

Вилоятимизда айни кунда 2 та давлат, шунингдек, яна 30 дан зиёд турли муассасалар тасарруфидаги музейлар фаолият кўрсатмоқда.

Улар орасида вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги вилоят ўлкашунослик ҳамда адабиёт ва санъат музейларини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Вилоят ўлкашунослик музейи 1934 йили ташкил этилган. Унинг таркибида 7 та филиал музейлар иш олиб боради. Асака тарихи музейи (1970), Булоқбоши (1977), Жалақудуқ (1995), Улуғнор (1995), Шаҳрихон (1966), Қўрғонтепа тумани (1970) музейи ана шулар жумласидандир.

Ўлкашунослик музейининг биноси махсус лойиҳа асосида қурилган. У барча қулайликларга эга, музей учун мосланган. Айни вақтда музейда 68500 дан ортиқ тарихий экспонатлар сақланмоқда.

Вилоят адабиёт ва санъат музейи 1978 йили ташкил этилган. Маълум вақт вилоят ўлкашунослик музейи таркибида фаолият олиб борган. 1989 йилдан бошлаб эса яна алоҳида музей сифатида иш юритиб келмоқда. Музей бешта алоҳида бўлимлардан иборат бўлиб, алоҳида биноларда жойлашган. Масалан, "Бобур" ёдгорлик музейи бўлими "Арк-ичи" меъморий ёдгорлик биносида, адабиёт, халқ амалий ва тасвирий санъати бўлими "Жомеъ" меъморий ёдгорлик биносида, "Чўлпон" ёдгорлик музейи Андижон шаҳридаги Чўлпон номли истироҳат боғида, "Қалъа" меъморий ёдгорлик музейи Андижон шаҳрининг Дукчи Эшон кўчасида жойлашган.

Мазкур музейларда жами бўлиб 15239 та экспонат ўрин олган. Улар таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлардан қилинган экспонатлар борлиги диққатга сазовордир.

Вилоятимиздаги ташкилот, муассаса, корхона ва бошқа идоралар томонидан ташкил этилган 30 дан ортиқ мустақил музейлар жамоатчилик асосида иш олиб боради. Айниқса, Боғи Бобурдаги "Бобур ва жаҳон маданияти тарихи" музейи фаолияти анча салмоқлидир.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси мазкур жамоатчилик асосида иш олиб бораётган музейлар фаолиятини ўрганади, ишларини мувофиқлаштиришга кўмаклашади. Албатта, тарихий меросларимизни қадрлаш, асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодларимизнинг маданий-маърифий билимларини ошириш, тафаккурини бойитишда музейларнинг ўрни ва роли жуда муҳим эканлигини эътироф этиш жоиз.

Дарҳақиқат, музейларимиз маданий ва маърифий билимлар маскани ҳамдир. Чунки музейларда нафақат тарихий ёдгорликлар, ўтмиш мерослари сақланади. Балки, рассом, шоир ва ёзувчиларнинг бугунги кун ҳаётини акс эттирувчи асарлари кўргазмалари ташкил этилади ва турли маданий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказиб борилади.

Баҳодиржон СУПУРГИБЕКОВ,

вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди