Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАР

"БИБИ СЕШАНБА" ЗИЁРАТГОҲИ

Қўрғонтепа туманининг сўлим Султонобод қишлоғида "Биби Сешанба" номли

зиёратгоҳ бор. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида бу атама "Ип йигирувчиларнинг афсонавий ҳомийси, пири" дея изоҳланади.

Халқимиз орасидаги ривоятларга кўра, Биби Сешанбанинг тарихи Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг авлодларига бориб тақалиши айтилади. Эмишки, у Биби Фотима авлодларига мансуб иймон-эътиқодли, зиёли, билимдон аёл бўлган.

Мазкур зиёратгоҳда дастлаб мўъжазгина хонада момоларимиз тилида "бешик" дея аталмиш қабр бўлган. Афсуски, унга ким дафн этилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Шунга қарамай, азал-азалдан фарзандталаблар, дардмандлар, мушкул вазиятга тушиб қолганлар, қўйингки, одамларнинг неки муроди бўлса, шу ерга келиб, эҳсонлар қилиб, турли диний маросимлар ўтказиш орқали Аллоҳдан енгиллик сўраб, ниятлари ижобати учун дуои фотиҳалар қилишган.

Хўш, одамларни ром этган бу масканнинг ўзига хос хусусияти нима экан? Аллоҳ пок ва мўътабар қилган бу замин ўзидаги шифобахш булоқлари билан азиз ва муқаддасдир. "Жанннатбулоқ", "Сумалакбулоқ", "Қизбулоқ", "Кўзбулоқ", "Шўрбулоқ" каби бир неча шифобахш булоқ сувлари таркиби инсон жисмининг ҳужайра тўқималарини покловчи микроэлементларга бой. Теридаги тошмалар, турли яралар, ички хасталикларга даво. Кўз ва қулоқ касалликларидан азият чеккан беморлар шу сув сабаб шифо топишини фан ҳам тасдиқлаган. Тарихий манбаларда келтирилишича, ҳатто, Қўқон хонларини ҳам бу жойлар ўзининг гўзал табиати билан мафтун этган экан. Улар шифобахш суви сероб, хушманзара бу масканда тез-тез ҳордиқ чиқариб кетганлар.

Собиқ иттифоқ даврида зиёратчилар қувилиб, зиёратгоҳ ўрни пионер лагерига айлантирилган. Мустақиллик шарофати билан юртимиздаги тарихий масканлар қаторида Биби Сешанба зиёратгоҳи ҳам 2000-2005 йиллар давомида саховатпеша инсонлар кўмагида қайта тикланди.

Ҳозирда кичкинагина хона ўрнида миллий меъморий услубда ганч ва нақш санъати билан безатилган маҳобатли мақбара қад ростлаган. Ёзги, қишки чойхона ва тамаддихоналар зиёратчилар хизматида. Ёғоч ўймакорлиги санъати намунаси асосида қурилган "суҳбатгоҳ" қирғоқлари тош девор билан мустаҳкамланган булоқлар ҳамда теварак-атрофнинг гўзал манзараси бу гўшага келган кишини қайта-қайта ўзига чорлайверади.

Биби Сешанба зиёратгоҳи "Диққатга сазовор жойлар" маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспек-цияси бош мутахасиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди