Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ОДАМ САВДОСИ!

АМАЛГА ОШМАГАН РЕЖА

Аёл деганда ҳамиша кўз ўнгимизда гўзаллик ва назокатни, нафосат ва тароватни, меҳр-муҳаббату мунисликни, файзу баракаю саодатни ўзида мужассам этган илоҳий бир хилқат гавдаланади.

Афсуски, беш қўл баробар бўлмаганидек, биз она, опа-сингил, деб ардоқлаётган аёллар орасида шарм-ҳаёни унутган, фақат нафсини ўйлаб иш юритаётганлар ҳам учраб қолмоқда.

Оилали, икки фарзанднинг онаси, йигирма етти баҳорни қаршилаган Муаттар Аҳмадалиева Туркия давлатига бориб келди-ю, нияти ўзгарди. Қараса, бу ерда мўмай пул топишнинг иложи бор. Ёш, чиройли қизлардан 2-3 нафарини олиб келса, мижозларга топширса, киссалари пулга тўлиб, бармоқлари тилла узуклар билан безанади. Андижон шаҳрига келган Муаттар чиройли, содда қизларни тузоғига илинтириш пайида бўлди.

Кунларнинг бирида у Андижон шаҳрида жойлашган "Раййона" гўзаллик салонига ўзига оро бериш учун кирди. Бу ерда хизмат қилаётган Гулбаҳор Олимова билан Дурдона Мамажоноваларнинг гўзаллиги, чаққон ҳаракатлари, содда, самимийлиги Муаттарга маъқул келди. "Булардан иш чиқади", дея кўнглидан ўтказди.

Муаттар бир ишни кўзладими, унинг охирига етказмагунча тиниб-тинчимайдиганлар тоифасидан. У тез-тез салонга қатнаб, қизларнинг ишончига кирди. Уларни Туркияга бориб ишлаб, мўмай даромадга эга бўлишини астойдил уқтирди.

- Опа, биз у ерда нима иш қиламиз?-сўради Гулбаҳор.

- Э, ишдан кўпи борми? Тунги барлар сизларни жон деб ишга қабул қилади. Хусусий дўконларда сотувчи бўлиб ишлаш ҳам мумкин. Бой-бадавлат хонадонларда энагалик қилсангиз, ойига 500 доллар тўлайди. Хуллас, иш кўп. Муаммо шуки, бу ердан ҳужжат тўғрилаб, у ерга етиб олиш. Қолганини менга қўйиб берасизлар...

Муаттар Аҳмадалиева гапнинг асосини айтмади. Уларни мижозларга пуллаб, ўзи эса жуфтакни ростлаб қолишини яширди.

Муаттар қизларга хужжат тўғрилаш, уларнинг ота-оналари розилигини олиш учун югуриб елди. Харажатларни ўзидан сарфлади. Қизларни сотиб, эвазига оладиган катта даромад олдида бу арзимас чиқим, нима деган гап? Дарёдан томчи эмасми?

Бу ҳаётда ҳамманинг ҳам иши ўнгидан келавермайди. Муаттар ҳам чув тушди. Пухта тузилмаган режаси барбод бўлди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари М. Аҳмадалиеванинг бу жиноий хатти-ҳаракатларига муносиб "баҳо" беришди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди одам савдоси билан шуғулланишни ўзига мақсад қилиб олган М. Аҳмадалиеванинг содир этган жиноятларини элакдан ўтказди ва уни айбдор деб топди. Юртимиздаги инсонпарварлик намунаси- амнистия туфайли жазодан озод этилди.

Амнистия имтиёз эмас, балки масъулиятдир. Қилган ножўя хатти-ҳаракатларига чин кўнгилдан пушаймон бўлган М. Аҳмадалиева ҳаётда ўз ўрнини топса, тўғри йўлни танлай билса, фарзандлари тарбияси билан шуғулланса фойдадан ҳоли бўлмайди.

Б.БОБОЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси.

А.ЎРМОНОВ, журналист.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди