Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

ЯНГИ КИТОБ

"ВАТАНГА ҚАСИДА"

Балиқчилик ижодкор, фахрий педагог Икромжон Орзиқуловнинг номи кўпчиликка таниш. Унинг ижод намуналари туман, вилоят матбуот нашрларида кўп бор эълон қилинган. "Юрт меҳри" деб номланган шеърий тўплами нашр этилган.

Яқинда И.Орзиқуловнинг "Андижон нашриёт-матбаа" МЧЖдан навбатдаги китоби чоп этилди. "Ватанга қасида" деб номланган мазкур китоб саҳифаларидан муаллифнинг турли жанрлардаги ижод намуналари ўрин олган.

Уларда Ватанга муҳаббат, она табиатни қадрлаш, севги ва садоқат каби юксак инсоний туйғулар тараннум этилган.

"Муаллиф ўз шеърларида ва тажриба асарларида ҳаётдан мамнун, бахт-иқбол топган инсон сифатида гавдаланади, - дейди Андижон давлат университети ўзбек адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Шокиржон Маҳмудов китоб сўзбошисида. - Умидбахш туйғуларни, яхшилик, эзгу ишлар одамни фақат муродга, орзу-умидларга етказишини бот-бот такрорлайди. У ҳам ҳаётдаги эзгуликлардан илҳом олади".

Фахрий педагог, ижодкор Икромжон Орзиқуловнинг "Ватанга қасида" китоби кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деган умиддамиз.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди