Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 17.05.2012

МУЛОҲАЗА

ДОН УВОЛИ

Ерга яхши ният билан уруғ қадаб, парваришлаб, ундан ризқ-рўз яратиш учун қанча машаққатли меҳнат керак бўлишини ҳамма ҳам билавермайди.

Албатта, бундай ноз-неъматга тўла, тўкин ҳаётнинг қадрига етишимиз фарзандларимизга ҳам уларни асраш-авайлаш, тўғри муносабатда бўлиш каби фазилатларни уқтириб ва ўргатиб боришимиз керак.

Яқинда телеканалларимиздан бирида эфирга узатилган "Фойдали маслаҳатлар" кўрсатувини томоша қилиб, тўғриси ранжидик. Унда томошабинларга ўз қўллари билан ҳам ошхона учун асқотадиган, ҳам совға сифатида тақдим этса бўладиган анжом ясаш сирлари ўргатилди. Таассуфки, мазкур анжом атрофини безаш учун дон маҳсулотларидан гуруч, мош, нўхат кабиларни елимлаб ёпиштириш лозим бўлди. Ўша донлар устидан тирноқ учун мўлжалланган рангсиз лак бўёғи суртилди.

Ачинарли жиҳати шундаки, шу кичкинагина арзимас буюм учун бир пиёлача дон ишлатилди.

Ахир, ноннинг ушоғи ҳам нон. Дон - ризқу рўзимиз. Шундай экан, ёш авлодга тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб, уларни тўкинчилик неъматларини исроф қилмасликка ўргатиш бурчимиздир.

Зумрадхон СОТВОЛДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди