Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

АНДИЖОНДА ТЎЙ ШОДИЁНАЛАРИ

"Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида Ўзбекистон маданият ва санъат форуми, "Меҳр нури" жамғармалари, "Аёллар кенгаши" жамоат бирлашмаси ҳамда "Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш" фонди ташаббуси билан Андижон вилоятида 70 та никоҳ ва 70 та суннат тўйлари ўтказилди.

Мамлакатимизда мустаҳкам оилаларни шакллантириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, келажагимиз эгалари бўлган болажонларимизнинг баркамол униб-ўсишларини таъминлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрида, шунингдек, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Балиқчи, Шаҳрихон, Асака ва Избоскан туманларида ўтказилган никоҳ ва суннат тўйлари мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ёрқин намунаси бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида 11 нафар болажоннинг суннат, 9 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари катта тантана ва шодиёна билан ўтказилди. Бўй-бастлари бир-бирига ярашган, чексиз орзу-умидлар билан оила қураётган келин-куёвлар Бобур майдонидаги Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Сўнг Бахт уйига ташриф буюрдилар. Бу ерда ёшларнинг қонуний никоҳлари қайд этилди.

Ёшлар марказида тўйболалар ҳамда келин куёвларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари иштирокида бошланган тўй тантаналари ҳаяжонли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлди. Вилоят ҳокими А.Усмонов, "Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди вакили М. Шириновалар келин-куёвлар, тўйболаларни табриклаб, ҳар бир жуфтликка тўёна сифатида рангли телевизор, ётоқ мебели сертификатини топширдилар, тўй болаларга эса велосипед ва юмшоқ ўйинчоқлар совға қилинди.

Истеъдодли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тўй тантанасига янада файз киритди. Даврадаги қутловлар, ўйин-кулгулар кўнгилларга чексиз хушнудлик бахш этди.

- Никоҳ тўйимиз жуда чиройли ўтди, - дейди ёш келинлардан бири, Андижон шаҳридаги Маориф маҳалласида яшовчи Мадинахон Ҳамрақулова. - Юртимизда биз ёшларга, ёш оилаларга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз. Тўй ташаббускорларига оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман.

Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир инсон омилига, унинг манфаатларини юксак даражага кўтаришга хизмат қилганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди