Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

СИЛАИ РАҲМ - БАРАКОТ ГАРОВИДИР

Инсонни жамият билан узвий боғлайдиган ришталар жуда кўп ва турличадир. Буларнинг ичида энг кучлиси - қариндошликдир. Яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги алоқа ва муносабатлар мана шу ришталарнинг энг муҳими ҳисобланиб, инсон шу риштага суянади, ундан куч-қувват олади.

Ҳаёт муаммоларини ечишида унга таянади, у орқали инсон ҳаёти тинч ва осойишта кечади. Исломдан олдин ўтган қавм ва элатлар ҳам қариндошлик риштасини дўстлик, раҳм-шафқат алоқаларини мустаҳкамлашда, ўзаро манфаатларини амалга оширишда асосий омил деб билишган.

Аллоҳ таолонинг ояти каримаси ҳам шу нарсага ишора қилади: Яъни: "Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам Ато)дан яратган ва ундан жуфти (Момо Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Раббингиздан қўрқингиз! Шунинг-дек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар билан алоқасини узишдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб тургувчидир" ("Нисо" сураси, 1-оят).

Жамият саодати, қонуний тартиблар ва оилалар мустаҳкамлигида қариндошлик алоқаларининг аҳамияти муҳимдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади, яъни: "Албатта, Аллоҳ адолатли, эзгу ишларга ва қариндошларга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат қилур" ("Нахл" сураси, 90-оят).

Яъни: "Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош-қўшни ва бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибирли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди" ("Нисо" сураси, 36-оят) деб марҳамат қилади.

Ҳақ таоло қариндошлик ришталарига, ҳақ-ҳуқуқига риоя қилишликни кишиларнинг улуғ сифатларидан, деб баҳолади: Яъни: Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва "ал-Мийсоқ"ни (ваъдани) бузмайдиганлардир. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар" ("Раъд" сураси, 20-21-оятлар).

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисларда Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам Жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас. Балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир".

Қариндошлик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон ризқи ва умрига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) башорат бериб, бундай деганлар: "Кимни ризқи рўзи кенг ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин" (Муттафақун алайх).

Қариндошлик ришталарини узиш энг катта гуноҳлардан ва ёмон ишлардан бўлиб, бемеҳрлик, тошбағирлик ва ҳиссиётсизлик деб баҳоланади. Бундай кимсадан бирон бир яхшилик кутилмайди, ундан раҳм-шафқат умид қилинмайди. Зеро, ўз яқинларига яхшилик қилмаса, бегоналарга қандай меҳр кўрсатиши мумкин? Исломда бундай ишлар қатъий қораланади. Аллоҳ таоло айтади: "Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта, ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) "кар", кўзларини "кўр" қилиб қўйгандир" ("Муҳаммад" сураси, 22-23-оятлар).

Бирон бир киши: "Мен қариндошларимга силаи раҳм қиламан, улар мендан узилиб кетадилар, қанчалик уларга яхшилик қилсам, менга ёмонликни раво кўрадилар, уларга яхши муомалада бўлсам, буни асло эътиборга олмайдилар", деган ўйда силаи раҳмни узиб қўймасин. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай шикоят қилган баъзи сахобаларни ёмонликка ёмонлик билан жавоб беришдан қайтарганлар.

Қариндошларимизга меҳр-мурувват кўрсатиб, ўзаро қавму қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш орқали Парвардигор раҳматига ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шафоатларига сазовор бўлишимизда Яратган мададкор бўлсин! Бир-биримизга қанчалик яхшилик ва раҳм-шафқат қилсак, Яратганнинг раҳмати бизларга шунчалик яқин бўлади. Зеро, Аллоҳ марҳамат қилиб айтади: "...Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир" ("Аъроф" сураси, 56-оят).

Аллоҳ таоло барчаларимизни рушди ҳидоятидан адаштирмасин. Қариндошлар орасидаги силаи раҳмнинг мустаҳкам бўлишини насиб айласин.

Раҳмонберди СОБИРОВ,

Андижон шаҳридаги

"Ғиштли" масжиди имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди