ҚУЛУПНАЙЛИ ЙОГУРТ
Керакли масаллиқлар: Бир чимдим ванилин, 0,5 л. қаймоқ, ярим стакан шакар кукуни, ярим кг. қулупнай, ярим банка қуюлтирилган сут.
Тайёрланиши: Қаймоқ билан шакар кукунини миксер ёрдамида аталайсиз. Қуюқ ҳолга келгач, қуюлтирилган сут соласиз. Кейин миксерни тўхтатиб, мева ва ванилин солиб аралаштирасиз.
Тайёр массани бир соат давомида музлаткичга қўясиз. Тайёр бўлгач, фужерларга қуйиб, дастурхонга тортасиз.
"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.
|