Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 05.07.2012

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ТАЖРИБА БОР ЖОЙДА МУВАФФАҚИЯТ БЎЛАДИ

Етти минг 164 қути ипак қурти боққан Шаҳрихон тумани пиллакорлари бу йил давлатга 388 тоннадан зиёд кумуш тола етказиб бердилар. Белгиланган режани бажаришда туманда фаолият олиб бораётган тутчилик ва пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг салмоқли ҳиссаси бор.

"Зиёлилар ёрқин иқболи" фермер хўжалиги ана шулардан биридир. Унга раҳбарлик қилаётган Муяссархон опа Олимова эса тумандаги фаол аёллардан саналади.

Муяссар опа Пахтаобод ҚФЙга қарашли Дўрмон МФЙ йиғинида диний маърифат ва маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлайди. Шу билан бирга фермер хўжалигини ҳам бошқариб келяпти.

Муяссар опа 2006 йилда маҳалла ҳудудида фермер хўжалиги ташкил этгач, оила аъзолари, келинлари ва қўшнилари ёнига киришди. Тўрт гектар майдонда тут кўчатлари парваришлаш билан бирга ҳар йили ипак қурти боқишни йўлга қўйди. Бу йил 23 қути ипак қурти боқиб, бир тонна-ю 337 килограмм пилла етиштиришди. Ҳамжиҳатлик ва уюшқоқлик билан қилинган ишларнинг самараси сифатида етиштирилган пилланинг чўғи баланд бўлди. Режани ортиғи билан уддалади.

Ишнинг салмоқли бўлишида Муяссар опанинг пиллачилик соҳасидаги кўп йиллик тажрибалари қўл келди.

- Ипак қурти боқишнинг ҳам ўзига яраша сирлари бор, - дейди фермер. - Биринчи навбатда қурт боқадиган жойда ҳарорат бир меъёрда бўлиши керак. Тозалик бўлиши лозим. Бунинг устига, ипак қурти тун-у кун бедорликни талаб қилади. Унинг ана шу қийин меҳнатига чидалса, айтган ҳосилни олиш мумкин.

- Ўтган йилги ҳосилдорлик қандай бўлди, даромад-чи? - сўраймиз ундан.

- Ўтган йили 25 қути қурт боқиб, бир ярим тоннага яқин пилла топширганмиз. Меҳнатимизга яраша 4 млн. сўм соф фойда кўрдик. Даромад чакки бўлмади. Келинларим: Дилбархон, Тўлғаной, Фотимахон, ишчиларим: Раънохон Қўшоқова, Мавлудахон Тўхтаеваларнинг тинимсиз меҳнати, ўғилларим: Адҳамжон, Турсунбой, Хайруллоларнинг тут баргини ўз вақтида етказиб туришлари туфайли режани ортиғи билан бажардик. Қўлимиз пул кўрди. Онам айтганларидай, аввало қуртга меҳр бериб, тирик жонга қарагандай қарадик. Агар қуртларга ифлос барг берсангиз, емайди. Улар ҳам тозаликни хуш кўради-да.

...Муяссар опанинг болалиги далада ўтган. Ҳар йили онаси ҳам ипак қурти боқарди. Тўққиз нафар фарзанди кунни-кун, тунни-тун демай, онасининг ёнида куймаланишарди. Шу бир йиллик меҳнатнинг орқасидан уйига барака кирарди. Кейинчалик Муяссар опа уйли-жойли, бола-чақали бўлгач, ўзи ҳам болалари билан ҳар йили пилла қурти боқадиган бўлди. Беш ўғил, уч қизи ёнига кирди.

"Қуртлар фақат барг билан тўйинмайди, новдасини ҳам шимсин, шунда пилласи оғир тошбосади", дерди онаси унинг ипак қуртидан хабар олгани келганларида.

Онасининг ўгитлари билан йилда қурт боқавериб Муяссар опа қандай пиллакор бўлиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди.

- Шунча ипак қуртини боқишга жойингиз, шароитингиз етарлими?

- Албатта, шароитларимиз яхши. Эни 8 метр, узуни 30 метр-ли қуртхонамиз мавжуд. Бунинг устига 25 метрли очиқ айвонимиз, икки қаватли сўкичакларимиз бор. Бу йил хориж уруғи яъни, қуртлар плёнкаси усулида парваришланди. Икки ярим кунда озиқлантирилди. Кичик даҳага ўтгандан кейин плёнка олиб ташланиб, етти кун тўйиб озиқлантирилиб, кейин босилди. Қуртлар тез-тез сийраклаштирилиб турилгани учун пилласи ҳам йирик-йирик бўлди.

Дарҳақиқат, Муяссар опа Олимова тажрибали пиллакор. Тажриба бор жойда эса, албатта, муваффақият бўлади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди