Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№29 дан: 05.07.2012

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ

МАҚСАДИМИЗ - ЁШЛАРНИ ҲУНАРЛИ ВА БИЛИМЛИ ҚИЛИШ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги "Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган марказимиз ўтган йилнинг июнь ойидан бошлаб фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир тўгарак машғулотлари махсус жиҳозланган хоналарда, белгиланган режа ва дастур асосида ўтказилмокда.

Марказимизда олиб борилаётган ўқув-тарбиявий ишларни талаб даражасида ташкил этилишини таъминлаш, ходимларимизнинг маънавиятини, касбий малакасини ошириш мақсадида бир ойда икки марта тўгарак раҳбарлари учун ўқув машғулотлари ўтказиш йўлга қўйилган. Бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Марказимизда ўтказилаётган, шунингдек, "Зардўзлик", "Юмшоқ ўйинчоқлар тайёрлаш", "Чеварлик", "Тўқиш" тўгараклари машғулотларида 300 нафар бола иштирок этмоқда. Машғулотлар кўргазмали қу-роллар, қизиқарли ўйинлар ва бошқа болаларни қизиқтирадиган шакллардан фойдаланган ҳолда ўтказилишига алоҳида аҳамият қаратилади. Бундан ташқари, машғулотлар давомида ўқувчилар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик ва ақидапарастликнинг олдини олиш, миллий қадриятларимизни улуғлаш мавзусида доимий равишда суҳбатлар ўтказиб борилади. Айниқса, "Ўқувчиларга эстетик тарбия беришда машғулотларнинг аҳамияти" мавзусидаги очиқ машғулотларнинг роли ниҳоятда катта бўлмоқда.

"Тўгарак машғулотларида мусиқадан фойдаланиш" мавзусида ўтказилган туман ўқув семинари унда иштирок этган мутахассисларимизнинг билим ва малакаларини оширишга хизмат қилди.

Бундан ташқари, тўгарак раҳбарларининг малакасини ошириш мақсадида "Фаол тўгарак аъзолари билан қўшимча маш-ғулотлар ташкил қилиш", "Тўгарак машғулотларида миллий анъана ва усуллардан фойдаланиш", "Ўқувчилар оромгоҳида фаолият юритувчи тўгарак раҳбарлари томонидан турли байрам ва тадбирлар ташкил этиш" мавзуларида ўқув машғулотлари ҳам ўтказилди.

Машғулотлар ўтказиладиган хоналарнинг жиҳозланишига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, барча йўналишдаги тўгарак машғулоти хоналари талаб даражасидаги кўргазмали қуроллар билан, "Ёш мусаввир" тўгарак машғулот хонаси эса рассомчилик дастгоҳи (мольберт) билан таъминланган.

Тўгарак аъзоларининг ота-оналари, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан яхши алоқалар ўрнатилган, 40 нафар кам таъминланган оила фарзандларини бадал тўловидан озод қилдик.

Бу йил ўқувчиларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказилишига жиддий тайёргарлик кўрдик. Шунга кўра, оромгоҳларда уч хил йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Айни кунда улар самарали иш олиб бормоқда.

Шу билан бирга, келгуси ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида белгиланган чора-тадбирларга асосан муайян ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Роза ЮНУСАЛИЕВА,

Улуғнор туман "Баркамол авлод" болалар маркази директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди