РАЪНОНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Белоруссиянинг Брест шаҳрида сузиш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги олимпия захиралари коллежи талабаси, андижонлик Раъно Омонова ҳам иштирок этиб, 200 метрга комплекс сузиш бўйича 214,65 сония вақт натижага эришди ва ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
- Вилоятимиз сув спорти тарихида ҳам биринчи бор шундай қувончли воқеа содир бўлиши,-дейди мураббийи Рустам Амилов. - Раъно онаси Фаридахон опа билан "Марварид" сузиш мажмуасига биринчи бор келганида етти ёшли қизалоқ эди. Мен у билан жиддий шуғулландим. Шуниси қизиқки, у тез орада тенгқурларини ортда қолдириб, ҳаттоки, республика чемпиони Мафтуна Тўхтасиновага ҳам етиб олди.
Биз моҳир спортчи қиз Р.Омонованинг кейинги ўйинларига омад тилаймиз.
У.АБДУСАЛОМОВ.
|