Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА

Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган "Камалак" номли болалар дам олиш оромгоҳи айни пайтда болалар билан гавжум.

Оромгоҳда бу йил уч даврада 225 нафар болаларнинг дам олиши режалаштирилган. Уларнинг дам олишлари учун барча қулайликлар муҳайё. Волейбол, шахмат-шашка, мусиқа, рассомчилик каби тўгараклар кенг фаолият олиб бормоқда. Оромгоҳ қошидаги спорт зали ва майдончаси, маънавият хонаси, ошхона ўқувчилар ихтиёрида.

Гуруҳлар ўртасида "Балли қизлар" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар миллий рақсларни мароқ билан ижро этдилар. Шунингдек, Ватанимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради. Беллашувда "Эпчиллар" гуруҳи ғолиб деб топилди. Гуруҳлар ўртасидаги шахмат-шашка мусобақасида эса Ф. Мирбобоев юқори натижаларга эришди.

Шунингдек, оромгоҳда дам олаётган болалар учун шаҳардаги болалар боғи ҳамда вилоят "Ўлкашунослик" музейига саёҳатлар уюштирилмоқда.

Ш.КЕЛДИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди