Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ВАТАН

Шеър қилиб битсам гар мисрамга сиғмас,

Шундай буюк туйғу кўзларимда жо.

Қалбимда жўш урар ишқ деган бир ҳис,

Ундан мени ҳеч ким этолмас айро.

Тўтиё тупроғи, меҳри дилга жо,

Оппоқ орзуларим - жамолин акси.

Меҳрин мадҳ айлаган ошиқ сўзидан,

Баҳор ифори-ю, келар ишқ саси.

Кўкламой бағрига югурмай туриб,

Жажжи куртаклари очажак оғоч.

Азиз айвонини соғинганданми,

Юртига тез қайтар, дўстим қалдирғоч!

Мен ушбу бахтим-ла ифтихор этгум,

Ашъор-ла яратгум дилимда чаман.

Юракка қадагум ишқ илҳомимни,

Ва уни атагум - борлиғим, Ватан!

Юлдузой ЎРМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди