Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ҲАМЖИҲАТЛИКДАН ЮРТИМИЗ ОБОД

Маҳалла, қишлоқ деганда одамлари аҳил ва иноқ обод бир гўша, юз-кўзидан нур ёғилиб турувчи отахону онахонлар, бир-бирини ҳам маънан, ҳам моддий қўллаб-қувватловчи меҳр-оқибатли қўни-қўшнилар кўз олдимизда намоён бўлади.

Бизнинг "Ҳақиқат" ҚФЙда "Қашқар", "Сарой", "Пахтакўл", "Дориломон" маҳаллалари мавжуд. 12 минг 51 нафар аҳоли шу қишлоқда истиқомат қилади. Ҳудудимизда иккита ҚВП, учта умумтаълим мактаби, учта мактабгача таълим муассасаси борки, улар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бу жамлик аҳолининг саломатлиги, хонадонлардаги муҳит, фарзанд-лар таълим-тарбиясига муносабат сингари масалаларни бамаслаҳат ўрганиб, лозим бўлган чора-тадбирларни белгилайди. Улар учун ҳеч ким ва ҳеч бир муаммо бегона эмас.

Қишлоқнинг ҳар бир тўйи файзли, исрофгарчиликсиз, хушнудлик билан ўтишига бош бўлувчи масъулларимиз бор. Хабарчидан тортиб кайвонигача, самоварчидан тортиб ошпазгача бир фикр, бир сўз бўлиб, маҳалланинг хушу нохуш кунларига хизмат қилишади. Вақти-вақти билан йиғилиб, бу хусусда кенгашади. "Энг обод хонадон" танлови якунлари ҳам ана шундай ҳаммаслакликда ўрганилиб, баҳоланади. Шунингдек, қишлоқ, маҳаллаларнинг йўл бўйи ва ички кўчаларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга ҳам эътибор кучли. Айниқса, "Қашқар", "Сарой", "Пахтакўл" маҳаллаларининг ички кўчаларидан 9 км., асосий кўчаларининг эса 11 км.қисми асфальтлаштирилди. "Қашқар" ва "Пахтакўл" маҳаллалари учун ичимлик суви чиқарилди. "Сарой" маҳалласининг "Янги чек" аҳолиси учун электр трансформаторлари ўрнатилди.

Мактаб ўқувчилари ва ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида кичик футбол майдони учун жой ажратилиб, қурилиш ишлари олиб бориляпти. Қишлоқ ва маҳаллаларимизда ҳунармандлар кўплиги боис, устоз-шогирд анъаналари яхши йўлга қўйилган. Сандиқ, эшик, жавон, замонавий мебель жиҳозларини қишлоқнинг қўли гул уста ҳунарманд-лари ясашади. Қодирали ака Умурзоқов ўғиллари ва шогирдлари билан эшик, дераза, ром сингари дурадгорлик ишлари билан шуғулланса, Абдували Қосимов, Имомали Юнусалиевлар оила аъзолари - ўғиллари, шогирдлари билан бешик тайёрлашади. Ана шу устоз-шогирд йўналишидаги қатор лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани эса ишсиз ёшлар сони камайишига ёрдам беряпти.

"Пахтакўл тонги" фермер хўжалиги раҳбари Баҳодиржон Бозорбоев, тадбиркорлар Аъзамжон Маҳкамов, Ҳосилбек Шералиев, Қаҳрамонжон Йўлдошев, Одилжон Мирзаевлар ана шундай ҳимматли инсонлардан. Тоҳиржон Ибрагимов, Зокиржон Жўраев ҳамда Матёқуб Юсупов сингари кўчабошилар эса қишлоқ, маҳаллаларимизни обод ва кўркам бўлиши учун жонсараклик билан меҳнат қилишяпти.

Баҳамжиҳат, эл-юрт ишига камарбаста бўлаётган мана шундай фидойи инсонлар бор экан, қишлоғимиз юртимизнинг обод гўшалардан бирига айланади.

Иномжон БУВАМАТОВ,

"Ҳақиқат" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди