Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ҲАР БИР ХОНАДОНГА ДАДИЛ КИРИБ БОРАМАН

Уч мингдан зиёд аҳоли, 570 та хўжалик, 733 та оиладан иборат "Пахтакўл" маҳалламизда ҳамма бир-бирига дўст, ҳамжиҳат бўлиб яшайди. 1845 нафар хотин-қизнинг ўзига яраша қувончу ташвишлари бор.

2004 йилдан буён маслаҳатчи вазифасида ишлаб, маҳалла аҳли билан туғишгандан зиёда бўлиб кетдик. Бирини опа, бирини сингил, яна бирини онам деб хонадонига дадил кириб бораман. Оилавий муаммоларига ечим топишда маҳалла фаоллари Соҳибахон Саббурова, Ўктамхон опа Холмирзаева, Сотволди ака Мамажонов ҳамда Қодирали ака Умрзоқовлар маслаҳатига суяниб, баҳамжиҳат ҳал қиламиз.

Қадриятларимизни тиклаш, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, тартибли ўтказиш, озодаликни, орасталикни таъминлаш, боғлар, гулзорлар яратиш... Бу каби хайрли ишларга Лобархон Араббоева, Адолатхон Каримова, Султонхон Деҳқонова сингари дастурхончилар, Хурсаной Умаралиева, Мавлудахон Аҳмедова каби отинойилар билан биргаликда бош-қош бўламиз.

Маҳалладаги кам таъминланган, кўп болали оилалар, етим-есирлар, ўзгалар парваришига муҳтож кишиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, меҳр-мурувват кўрсатишда ҳомийларимиз - тадбиркорлар Анваржон Умаралиев, Мирзажон Зокиров, фермер Муҳаммаджон Юсуповлар ўзларининг беминнат ёрдамларини беришмоқда.

Маҳалламизда кўпни кўрган, пиру бадавлат инсонлар кўп. Улар билан ўтказилаётган учрашувлар, суҳбатлар, болаларимиз таълим тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу оилалар тотувлигини, "Энг ибратли хонадон", "Намунали кўча" кўрик-танловлари эса маҳаллалар ободлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Оила барқарорлиги, аёллар саломатлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган барча саъй-ҳаракатларимиз, энг муҳими, ҳуқуқий саводхонликни оширишдан мақсад-иш ўринлари ташкил этиш орқали оилаларга кўмак беришдан иборат. Қачонки, оилаларда тинчлик, хотиржамлик бўлар экан, бу тинимсиз қилинаётган ишлар самарасидир.

Соҳибахон АЛИМАТОВА,

"Пахтакўл" маҳалласи маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди