Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ШИФОКОР МАСЛАҲАТИ

ХАФАҚОНЛИК - "КАМ ГАПИРАДИГАН ҚОТИЛ"

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, бугунги кунда юрак-қон томир системаси касалликлари натижасида содир бўлаётган ўлим ҳоллари ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Унга миокард инфаркти, бош мияда қон айланишининг бузилиши, яъни инсульт, гипертония хасталиги мисол бўла олади. Шулардан хафақон касаллиги, яъни тиббиёт тили билан айтганда, гипертония касаллиги ҳозирги кунда дунё аҳолиси орасида 18 ёшдан катталарда ҳар тўрт кишидан биттасида учрайди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 30 ёшгача бўлган одамлар орасида ўн фоиз, 40 ёшгача йигирма фоиз, 50 ёшдагилар орасида ўттиз беш фоиз, 60 ёшгача қирқ тўрт фоиз, 80 ёшдагилар орасида олтмиш фоиз, саксон ёшдан ошганлар орасида саксон фоизни ташкил қилмоқда.

Хафақон, яъни гипертония касаллиги юнонча "hyper" - ортиқча, "tonos"-таранглик, босим деган маънони англатиб, артeриал қон босимининг ошиши билан кечадиган хроник касалликдир.

Кўп беморларда қон босим кўтарилиши белгиларсиз кечади, баъзан беморлар ўзида юқори қон босим борлигини узоқ йиллар давомида ҳам билмайдилар. Шунинг учун шифокорлар гипертонияни "кам гапирадиган қотил" деб аташади. Касаллик белгилари бош оғриши, айниқса, энса қисмда қўзғалувчанлик, тез жаҳл чиқиши, уйқунинг бузилиши, иш қобилиятининг пасайиши ҳисобланади. Баъзан бурундан қон кетиши ҳам мумкин. Ўрта ва оғир даражадаги артериал гипертонияда беморлар юрак соҳасидаги оғриқ, юракнинг тез уриб кетиши, юрак ритмининг бузилиши, бош айланиши, эслаб қолиш ва кўриш қобилиятининг пасайишидан шикоят қиладилар. Агар уч марта ўлчанганда қон босими 140/90 дан баланд бўлса гипертония касаллиги ҳақида фикр юритиш мумкин.

Бу касаллик ўзининг асоратлари билан хавфли ҳисобланади, кўпчилик ҳолларда ногиронлик ва ўлим ҳолатларига олиб келади. Касаллик асоратларига миокард инфаркти,бош мияга қон қуйилиши (инсульт), буйрак етишмовчилиги, аорта аневризмаси, яъни қон томир деворининг қатламсимон кенгайиб ёрилиб кетиши, кўз тўр пардаси шикастланиши, юрак ритмининг бузилиши, сурункали юрак етишмовчилиги киради.

Хафақонликни даволаш икки усулда: дори-дармонларсиз (номедикаментоз) ва дорилар билан (медикаментоз) олиб борилади. Шифокор касалликнинг хатар даражасини аниқлаб, даво турини тайин этади. Дори-дармонларни беморнинг ҳолатига қараб белгилайди. Дорини ўзбилармонлик билан танлаш оғир оқибатларга олиб боради.

Дориларсиз даво қилиш асосида юқорида айтиб ўтилган касалликка олиб келувчи хавф омиллари билан курашиш ётади. Булар жумласига ортиқча тана вазнини камайтириш, истеъмол қилинаётган ош тузи кунлик миқдорини 5 граммдан пастга тушириш, овқат таркибида калий миқдорини ошириш, таркибида кальций ва магнийга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, балиқ мойини истеъмол қилиш кабилар киради.

Унутманг, замонавий дори воситалари билан даволанишда дориларсиз давони ҳам биргаликда олиб бориш зарур. Энг муҳими, соғлом турмуш тарзига риоя қилсангиз ҳар қандай хасталикнинг олдини олган бўласиз.

Муҳтарамхон

АБДУРАҲМОНОВА,

Андижон тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош терапевти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди