Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

БИЛАСИЗМИ?

ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛОВЧИ МАҲСУЛОТЛАР

Кундан-кунга ўз ақлий қобилиятидан шубҳага тушиб бораётган инсонлар орамизда кўпчиликни ташкил этади. Айниқса, паришонхотирлик сабаб кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади.

Аммо шуниси қувонарлики, ўз вақтида берилган эътибор туфайли эслаш қобилиятини тиклаш ва мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилар учун ғоят фойдалидир.

Балиқ. Бу маҳсулотни кўпроқ ақлли бўлишни истаганлар истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега-3 ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.

Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.

Помидор таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи эркин радикаллардан халос бўлишда ёрдам беради.

Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл-идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Ёнғоқ дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ-бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқлар миянинг барвақт қариб қолишининг олдини олади.

Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади.

Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида мавжуд.

Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Ақлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади. Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд.

Бор. Агар у етишмаса, мия фаолияти пастлаб кетади. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.

Магний. Нерв импульсларини ўтказишга жавобгар. Ёнғоқ, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони ҳисобланади.

Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд.

Витамин С. Наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), цитруслар, қизил қалампир, ерқалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.

В витаминлар гуруҳи. Асаб тизимини уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 - кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 - гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида кўплаб учрайди.

Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш орқали ўзингиздаги паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин.

Бошпиёз - мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради.

Ясмиқ (чечевица) дони - ақлнинг тиниқлигини таъминлайди ва фикрлаш қобилиятини тезлаштиради.

Лимон - интеллектуал салоҳиятнинг тикланиши ва мустаҳкамланишида ёрдам беради.

Шунингдек, ялпизли чой ҳам ғоят фойдали. Чунки ялпизнинг ҳиди миянинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотирани мустаҳкамлайди.

Феруза УСМОНОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди