Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ЯНГИ КИТОБ

"СЕВГИМ ПАРВОЗИ"

Марҳаматлик Фароғат Абдураимова ёш ижодкорлардан бири. У тумандаги Муҳаммад Юсуф номли адабий тўгарагига қатнаб, ижоднинг сир-асрорларини ўрганиб келмоқда.

Яқинда "Андижон нашриёт-матбаа" МЧЖда ёш шоиранинг мўъжазгина китоби нашр этилди. "Муаллифнинг биринчи китоби" рукнидаги мазкур китоб "Севгим парвози" деб номланади.

Китобдан ижодкорнинг Ватан, она, меҳр-муҳаббат мавзуларидаги шеърлари ўрин олган.

"Бугунги кунда юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун барча шарт-шароитлар, кенг имкониятлар яратиб берилган,- деб ёзади Муҳаммад Юсуф номли ёш ижодкорлар адабий тўгараги раҳбари, ижодкор Абдураҳим Бозорбоев китоб сўзбошисида. - Шу боис ҳам ёшлар ҳар жабҳада фаол ва илғорлар. Айниқса, бадиий ижод соҳасида иқтидорли ва қобилиятли ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда. Ана шундай ёшлардан бири ижод сўқмоқларида эндигина тетапоя бўлаётган Фароғат Абдураимовадир....Унинг "Севгим парвози" деб номланган ушбу китоби билан танишар эканман, унда ижодга, шеъриятга интилиш, иштиёқ кучли эканлигини кўрдим. Ижод намуналарида ёшликка хос беғуборлик, орзу-умидлар оғушида сармаст бўлган ёш қалбнинг кечинмалари ўзига хос тарзда тараннум этилган...".

Биз Фароғат Абдураимованинг ижодига парвозлар тилаб, китобхонларга келажакда янги-янги шеърий тўпламларини туҳфа этади, деб умид қиламиз.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди