ҚАТРА
ОТА ДУОСИ
Бу воқеани бизга устозимиз сўзлаб берганди. "Бир косиб танишим бор эди. Ҳар гал юмуш билан унинг ёнига борганимда ичувчи ўғилнинг отасидан пул сўраб ўдағалаётганининг устидан чиқардим. Падари қийналиб топаётган пулни нобакор ўғил чўнтагига уриб жўнаб қолаётганда танишим хижолатли аппозда уни оқларди . "Бола ёшда, шўх, ҳали ундан катта одам чиқади, омадини берсин ишқилиб", - деб қўярди ҳар сафар.
Орадан йиллар ўтиб, дуо қилган ўғли отаси айтганидек обрўли ташкилотнинг раҳбари бўлди. Ичкиликни ташлади. Ҳозир эл хизматида. Отаси ўшанда дуо қилиш ўрнига "Топганимни но-ўрин сарфлаяпсан", дея қарғаганида бундай даражага эришмаган бўлармиди?..
"Болаларим, аввало, отангизнинг ризолигини олинг. Хизматини қилинг, шунда кам бўлмайсиз".
Дарҳақиқат, биз бу пурҳикмат сўзларнинг мағзини чақар эканмиз, пушти-паноҳимиз эртадан то шом қоронғусигача бизнинг емоқ-ичмоғимиз, билим олмоғимиз учун елиб-югураётганини, турмуш юки елкаларини кундан-кун эзаётганини ҳис қиламиз. Боғбон ҳам ерга ниҳол экар экан, унинг азим дарахтга айланиб, мева беришига умид қилади. Отамиз - боғбон, бизларни парваришлаб ўстирар экан, фарзандининг камолида келажакда эл - юртга нафи тегадиган инсонни кўради. Уларнинг ниятларини амалга оширмоқ, хизматларига "лаббай" дея шай турмоқлик, дуоларини олмоқлик, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зотан қўшиқда айтилганидек:
Отага тик боқма, иймонинг
сақла,
Фарзандсан, сен доим
бурчингни оқла.
Отага чўп отсанг кун келиб
бир кун -
Фарзандинг сенга тош
отмоғи мумкин.
Дурдона МУХТОРОВА , талаба.
|