Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

ОГОҲ БЎЛАЙЛИК

Яқин ўтмишда диний ва миллий қадриятларимиз топталиб, мусулмончилик ҳақида баралла гапириш имконидан маҳрум бўлиб келган жамиятдан бугунги имон-эътиқод эркинлигига етиб келганлигимизнинг қадрини ўша пайтлардаги даҳрийлик сиёсатини ўз кўзи билан кўриб, тоат-ибодат эвазига маломатга қолган инсонлар яхши биладилар.

Ахборот алмашинуви мисли кўрилмаган даражада тараққий топган бугунги кунда Ер юзининг исталган гўшасида содир бўлаётган ҳодисалардан хабардор бўлиш имкониятига эгамиз. Турли миллат, элат ва дин вакиллари бемалол бир-бирлари билан мулоқот қилиш ва фикр алмашиши учун шарт-шароитлар етарли.

Интернетдан олинган маълумотларга қараганда, дунёнинг қатор давлатларида маҳаллий мусулмонлар сони тобора ортиб бормоқда. Шу билан бирга, барча ҳудудларда миссионерлик ҳаракатлари ҳам фаол олиб борилаётганлиги бизларни бефарқ қолдирмаслиги керак. Чунки улар мусулмонлар орасига кириб олиб, оммага турли иғво ва асоссиз сафсаталарни тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар.

"Миссионер"лик (лотинча: миссия-"юбориш", "топшириқ", "вазифа" маъноларида бўлиб) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш бўйича христиан черков ташкилотларининг фаолиятидир. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида ҳам мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспанция турларидан бири бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар" (Энциклопедик луғат).

Ислом динини ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар қандай қораланса, христиан динида ҳам ўз ичидан чиққан бундай миссионерлар шундай қораланади. Ҳолбуки, биз мусулмонлар Ислом дини таълимотидан келиб чиқиб, христиан дини асли илоҳий дин эканига иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга Инжил китобини нозил этганига ишонамиз. Исо алайҳиссаломнинг номларини тилга олганимизда албатта, у кишининг исмларидан сўнг "алайҳиссалом" (у зотга салом бўлсин) деган жумланиб қўшамиз.

Лекин улар ўша диннинг диний китобларида ҳам ягона Аллоҳга ва Унинг охир замон Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га итоат этиш керак эканлиги айтилганини билмайдилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: "Биз китоб берганлар (яҳудийлар билан насронийлар) уни (яъни, Муҳаммад (с.а.в.ни) ўз ўғилларини танигандек танийдилар. Уларнинг бир фирқаси, шубҳасизки, ҳақиқатни билиб туриб яширадилар" ("Бақара" сураси, 146-оят). Ўтмиш пайғамбарларнинг ҳаммаси ўз қавмига охир замон Пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)нинг башоратларини берганлар.

Маълумки, ҳозирги мавжуд бўлган Таврот, Забур, Инжил ва бошқа саҳифаларни ўзида мужассамлаштирган Библия деб аталмиш китоб замонлар ўтиши билан ўз аслий нусхасини йўқотган. Бироқ шунга қарамай, Қуръони Каримда зикр қилинган Инжил, Таврот, Забурлардаги охир замон пайғамбари ҳақидаги башоратлар бу китоб-ларда мавжуддир.

Дарҳақиқат, Библия китобида бир қанча пайғамбарлар ҳақида башоратлар берилган. Хусусан, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)ни шундай таништирганларки, ҳар қандай одам бу башоратларни эшитганларидан кейин дарҳол Расулуллоҳ (с.а.в.) ни танир эдилар.

Исо бинни Марям: "Эй Бани Исроил, албатта мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келгувчи Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда (юборилдим)", деган эди ("Соф" сураси, 6-оят).

Ҳа, Исо алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни кўп таъриф қилганлар. У Зоти шарифнинг аломатларини ўз кўзи билан кўргандек баён қилганлар. Ўзларини "Агар унинг чориғи боғичини боғлашга Аллоҳ мени лойиқ қилса, ўзимни улуғ пайғамбардан ҳисоб қилган бўлар эдим", деб эътироф қилар эдилар. У нафақат аломатларини, балки исму шарифларини ҳам айтиб берганлар. Бунга Қуръони Карим ояти ҳамда библияшунос мусулмонларининг тадқиқотлари орқали ҳам гувоҳи бўлиш мумкин. Айни кунда турли диний таълимотларни нотўғри талқин этиш натижасида ҳам миссионерлик, турли оқимлар пайдо бўлмоқда. Уларнинг мақсадлари инсонларни ҳақ йўлдан адаштириш, кимларнингдир манфаати йўлида хизмат қилишдир.

Илоҳим, ҳар биримизни Исломда собит айлаб, турли оқимлар фитналаридан асрасин. Юртимиз тинч бўлсин ва унинг тараққиётига асло кўз тегмасин.

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди