Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 12.07.2012

"КОНФЕТЛАР" ТОРТИ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. шоколад, 200 мл. қаҳва (200 мл. қайнаган сувга 3 чой қошиқ қаҳва), 200 гр. "Dоnnа" маргарини, 150 гр. шакар, 4 дона тухум, 2 чой қошиқ ваниль кукуни, 550 гр. ун, 3 чой қошиқ қавартма.

Креми учун: 700 гр. сметана, 150 гр. шакар.

Тайёрланиши: Қаҳвага шоколад қўшиб, паст оловда қайнатасиз. Шоколад эригач, тез-тез аралаштириб турасиз. Сўнг совутишга олиб қўясиз. "Dоnnа" маргаринини шакар ва ваниль кукуни билан, кейин тухум қўшиб, кўпиртирасиз. Унга совуган шоколадли қаҳвани қуясиз ва ун ҳамда қавартмани солиб, қуюқ бўлмаган хамир тайёрлайсиз.

Хамирни учта идишга бўласиз ва ҳар бирини ёғланган қолипга солиб, 180 даражагача қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширасиз. Кейин уларнинг ҳар бирини горизонтал бўйича иккига бўлиб кесасиз ва олтита корж ҳосил бўлади.

Кремни тайёрлаш учун сметанани шакар билан кўпиртирасиз ва коржлар орасига суртасиз. Шу тариқа коржларни тахлаб, ён ва уст томонига ҳам крем суртасиз. Кейин рангли, думалоқ ёки юлдузчали конфетлардан торт устига сепиб чиқасиз. Торт тайёр бўлиши учун 6 соатга музлаткичга солиб қўясиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди