Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

ХОТИН-ҚИЗЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Республикамиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланиб Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида "Аёллар спорт фестивали"нинг вилоят босқичи ўтказилди.

Фестивални вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н.Яқубова очиқ деб эълон қилди.

Бўлиб ўтган спорт фестивали вилоят босқичида 350 нафарга яқин хотин-қизлар волейбол, шахмат, стол тенниси, сузиш, енгил атлетика, дартс ва гимнастрада мусобақаларида фаол иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

- Спорт фестивали ўйинларида корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар, уй бекалари иштирок этди,-дейди Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигорахон Яқубова. - Мусобақалар энг аввало, иштирокчиларнинг соғлом бўлишларига, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, қолаверса, опа-сингилларимизнинг руҳи, шижоатини кўтаришда муҳим аҳамият касб этди. Яна бир муҳим жиҳати, бу каби спорт мусобақаларида иштирок этиш истагидаги аёлларимиз сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Фестивал якунида умумжамоа ҳисобида Избоскан тумани биринчи, Балиқчи тумани иккинчи ва Олтинкўл тумани вакиллари учинчи ўринни эгалладилар. Ғолиб жамоалар, шунингдек, "Энг ёш иштирокчи", "Энг ёши катта иштирокчи", "Энг маҳоратли иштирокчи", "Энг интилувчан иштирокчи" ҳамда "Энг шиддатли жамоа" номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди