Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

АНДИЖОНДА АДАБИЁТ БАЙРАМИ

Андижон вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида юртимиз мустақиллигининг 21 йиллик байрамига бағишланиб, "Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан" шиори остида Андижонда адабиёт ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда республикамиз пойтахтидан, шунингдек, қўшни Фарғона ва Наманган вилоятларидан ташриф буюрган таниқли шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар иштирок этдилар.

Айниқса, "Шаҳрихонсой мавжлари - 2012" ёш ижодкорлар анжумани адабиёт ихлосмандларида катта таассуротлар қолдирди.

Анжуманда Фарғона водийси вилоятларидан 70 нафардан зиёд ёш ижодкорлар қатнашдилар. Меҳмонлар ва ёш ижодкорлар дастлаб шаҳрихонлик маърифатпарвар шоир Оразий қабрини зиёрат қилдилар, сўнг шоир уй-музейини кўздан кечирдилар.

Шаҳрихонннинг гўзал ва обод гўшаларидан бири - Мингчинорда ташкил этилган "Мустақиллик мушоираси", "Устозлар билан ёш ижодкорларнинг адабий мулоқоти" тадбирлари очилишида сўзга чиққанлар юртимизда ёш авлодга, хусусан, ижодкор ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапирдилар.

Мушоирада устоз шоирлар томонидан она Ватан мадҳини тараннум этувчи шеърлар ўқилди. Анжуманда ёш ижодкорлар ўз ижод намуналари билан фаол иштирок этдилар.

Анжуманда фаол иштирок этган бир гуруҳ ёш ижодкорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ю.ЎРМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди