Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

МУВАФФАҚИЯТЛАРИМИЗДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ САЛМОҚЛИ

Булоқбоши - вилоятимиздаги энг ёш, кенжа, аммо пешқадам туманлардан бири ҳисобланади. Мана шундай пешқадамлик мавқеига эришишда туманимиз хотин-қизларининг ҳам муносиб ўрни бор. Туманимизда истиқомат қилаётган 124 минг 38 нафар аҳолининг 62 минг 391 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ўз атрофига фаол, ташаббускор, билимли аёллар гуруҳини жипслаштириб, давлат Дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш, талаб ва таклифларни етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва маънавий-маърифий ғояларни сингдириш борасида узлуксиз иш олиб бормоқда.

"Мустаҳкам оила йили"да қўмитамизнинг иш кўлами янада кенгайиб, тарғибот ишларимиз кучайди. Чунки биз, асосан, оилалар билан ишлаймиз. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни оилага тайёрлаш мақсадида маънавий-маърифий ишлар, тадбирлар кўламини кенгайтирмоқдамиз.

Туман хотин-қизлар қўмитаси "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими, "Камолот" ЁИҲ туман кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги мавжуд 5 та касб-ҳунар коллежида, 31 та умумтаълим мактабида вояга етмаган қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуриш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига чек қўйиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Мазкур чора-тадбирлар доирасида учрашувлар, кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, беллашувлар ўтказиш режалаштирилиб, амалга оширилиб келинмоқда.

Шу йил февралда "Мустаҳкам оила - юрт таянчи" мавзусида хотин-қизлар ўртасида фестивал бўлиб ўтди. Апрель ойида "Асл либослар" кўрик-танловини ўтказдик. Танловдан мақсад, хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданиятини шакллантириш, миллий қадриятларимизни улуғлаш, миллий-замонавий либосларни тарғиб этишдир.

"Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" шиори остида "Аёллар спорт фестивали"ни ўтказдик. Фестивалга ёш қизлар, уй бекалари жалб этилди. Хотин-қизларимиз енгил атлетика, волейбол, стол тенниси, шахмат, дартс, гимнастрада каби спорт турлари бўйича беллашдилар.

Туманда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2012 йилда 1275 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг олти ойида 675 та иш ўрни яратилиб, режа 106 фоизга бажарилди. Жумладан, кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 93 та, тадбиркорлар ҳисобига 69 та, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобига 50 та, уй меҳнати ва касаначиликни ташкил этиш ҳисобига 74 та, оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 67 та, вақтинча фаолият кўрсатмаётган, шунингдек, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига ҳам қатор янги иш ўринлари яратилди.

2012 йил янги ташкил этилган "Ортиқбой имкон текстиль" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 37 та янги иш ўринлари яратилиб, унда асосан, хотин-қизларимиз меҳнат қилишмоқда. "Давр имкон текстиль" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 9 та янги иш ўринлари яратилди. Модернизация ва янги станоклар ўрнатиш ҳисобига "Булоқбоши олтин қопи" полиэтилен қоп ишлаб чиқариш цехида 21 нафар аёлимиз ҳозирда иш билан банд.

Аёл нафақат яратувчи, балки ижодкор ва буюк тарбиячидир. Айниқса, фарзанд тарбиясида онанинг ўрни катта. Фарзанд тарбиясида ота-оналар билан бир қаторда маҳалла фаоллари, маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмиталари, нуроний отахон ва онахонларнинг ўрни ва уларнинг хамкорлиги беқиёс.

Келажагимиз ворислари бўлган ёшларимизни ҳар жиҳатдан етук, маънан соғлом, жисмонан баркамол бўлиб улғайишларига ҳар бир ота-она масъул. Ёшларимизни юртимизнинг муносиб ўғил-қизлари бўлиб улға-йишлари бизнинг асл мақсадимиздир. Бу йўлда бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.

Муборакхон ХОЛМИРЗАЕВА,

Булоқбоши туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди