Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

ИБРАТЛИ ОИЛАЛАР - МАҲАЛЛА КЎРКИ

Маҳалла - ватан ичра Ватандир. Ана шу мўъжаз Ватанимиз тинч-осойишта бўлса, бу ерда қут-барака, ободлик ва шоду ҳуррамлик ҳукм суради.

Булоқбошининг сўлим Майариқ қишлоғида Уч кўча маҳалласи бор. Маҳаллага Абдусаттор Арапов раислик қилади. Маҳалланинг энг намунали, файзли кўчаларидан бири Олмазор деб аталади. Бу ердаги сарамжон-саришталик, яшнаётган дов-да-рахтлар, гуркираб ўсаётган гуллар, алоҳида парвариш ва ишлов берилган узумзорлар баҳри дилингизни очиб, кайфиятингизни кўтаради.

- Олмазор кўчасининг ҳар бир хонадони, ҳар бир оиласи тинч, намунали. Бу оилалар ҳақида ҳар қанча гапириб, кўпчиликка ибрат қилса арзийди, - дейди маҳалла диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Жумагул опа Исмоилова.

Бу фикрга таяниб, маҳалладаги бир неча оилаларнинг турмуш тарзи билан танишдик. Тўйдихон ая Эргашевалар хонадони эътиборимизни тортди. Ҳовли саҳни чиннидай тоза, сарамжон-саришта. Хилма-хил гуллар ҳавасингизни ва ҳайратингизни оширади. Хонадондаги тартиб, бу оила аъзоларининг ҳар бир ишни қунт ва сабот билан адо этишидан дарак беради.

Оила бошлиғи Камолдин - тадбиркор, Жамилахон - уй бекасидир. Улар тўрт нафар фарзандни чиройли тарбиялаб, вояга етказишмоқда. Катта фарзанди Моҳирахон Булоқбоши енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқиб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда.

Абдуғаффор бу йил мактабни тамомлаб, енгил саноат касб-ҳунар коллежига ўқишга кирди. Муслимбек ва Ҳуснидабонулар мактаб ўқувчисидир. Хонадон бекаси Жамилахон қайнонаси ўгитларидан ибрат олиб, ҳар бир ишда тадбирли, эътиборли бўлишга интилади. Фарзандлари ҳам ота-оналари изидан бориб, улар ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

Олмазор кўчанинг обрў-эътиборли, намунали оилаларидан яна бири Маҳсудахон ая Муҳиддиновалар оиласидир.

Бу оиланинг камолига, ҳаёт тарзига барчанинг ҳаваси келади. Оиланинг таянчи Шуҳратбек - тадбиркор, "Т.Режапов" ишлаб чиқариш фирмаси бошлиғи. Оила бекаси Замирахон уй юмушлари ва фарзандлар тарбияси билан банд. Шуҳратбек ва Замирахонлар аҳил, иноқ ҳаёт кечириб, уч нафар фарзандни тарбиялаб, элга қўшмоқдалар.

Катта ўғиллари Ўктамжон Тошкент олий ҳарбий техника билим юртида таҳсил олмоқда. Келини Ойдиной - талаба. Қизи Севарахон Андижон машинасозлик институтида ўқийди. Оилали, бир нафар фарзанди бор. Кенжа ўғли Тожиаҳмад - коллеж ўқувчисидир.

- Оилада энг аввало, тинчлик-хотиржамлик, соғлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик бўлиши керак. Айниқса, она ҳушёр ва эътиборли бўлиб, ҳар бир юмушни ўз вақтида бажариши керак. Шунда ҳамма нарса кўнгилдагидек, жой-жойида бўлади. Оиламизнинг каттаси - қайнонам Маҳсудахон ҳожи онамиз бўлиб, бахтимизга доим соғ-омон бўлсинлар, уларнинг маслаҳатларисиз бир иш қилмаймиз, - дейди оила бекаси Замирахон опа. - Бугунги ўтаётган ҳаётимдан, кечирган турмушимдан ғоят мамнунман. Аллоҳга шукрки, барча фарзандларимнинг орзу-ҳавасларини кўряпман.

Бизнинг эътиборимизни тортган яна бир хонадон Баҳодиржон ва Зарифахон Каримовалар оиласи бўлди. Оила бошлиғи Баҳодиржон ака ва ўғли Азизбек - тадбиркор, қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланади. Зарифахон - шифокор, айни пайтда нафақага чиқиб, набиралари Маҳбубахон ва Дурбекларни парваришлаш ва улғайтиришдек ширин ташвишлар билан банд. Келини Камолахон банкда иш фаолиятини бошлади. Қизи Мафтунахон бўлажак ўқитувчи. Кенжа қизи Мавжудахон Андижон санъат коллежида таҳсил олмоқда. Айни таътил пайтида Андижон шаҳридаги "Нилуфар элит" ўқув марказида пазандалик ва пишириқлар тайёрлаш сирларини қунт билан эгалламоқда. Хонадон бекаси оиладаги бахти бекамлик сирларини аввало, соғлик, тинчлик, аҳиллик ва покизаликда, дея фикр билдирди. Бу бежиз эмас. Ўзи ана шу неъматларга эришиш учун интилди, покизаликка амал қилди. Натижада, у бахтиёр ва мамнун ҳаётга эришди.

Ҳа, юртимизда мана шундай шоду-ҳуррам, файзли оилалар бор экан, улардан ибрат олувчи ёш оилалар ҳам кўпаяверади. Ҳавас билан яшаш эса фақат эзгулик сари етаклайди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди