Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

САЛОМАТХОН - МАҲАЛЛАНИНГ СУЯНЧИҒИ

...Сўлим Ширмонбулоқнинг шифобахш табиатидан баҳра олиб, шижоат ила фаолият олиб бораётган, олтмишдан ошган онахон - Саломатхон Туманова фидойи инсонлардан биридир. У ёшлардек серғайрат, бир гапириб, ўн куладиган, чеҳраси нурли аёл. Онахон ўтаётган ҳар бир кун учун Яратганга шукрона келтириб яшашга одатланган. Атрофдагиларни ҳам шунга чорлайди. Маҳалласининг кекса-ю ёшининг қалбига йўл топа олади.

Саломатхон опа маҳалладаги ҳар бир фуқаронинг қувончига ҳам, ташвишига ҳам шерик. Маҳалладаги бирорта тадбир унинг иштирокисиз ўтмайди.

Саломатхон аввал мактабни, кейин Андижон давлат педагогика институтнинг химия-биология факультетини муваффақиятли тамомлади. Дастлаб фаолиятини 21-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлади. Унинг ишчан ва ҳаракатчанлигини кўрган таълим раҳбарлари 1984 йили 45-умумтаълим мактабига директор этиб тайинладилар.

Саломатхон опа 1995 йили "Фидойи ўқитувчи" кўкрак нишони билан тақдирланди. Айни пайтда ўнлаб шогирдлари эл-юрт хизматида. Муножот Йўлчиева, Алишер Каримов, Мирзоҳид Мирзаев, Минавархон Қорачаева, Маҳфиратхон Бердиқуловалар шулар жумласидандир.

Саломатхон опа 2002 йили Ширмонбулоқ ҚФЙдаги "Ширмонбулоқ" МФЙга раисликка тавсия этилди. Уч йил мобайнида маҳалладаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор бериб, меҳнат қилди. Унинг меҳнатлари натижасиз қолмади, туман ҳокимлиги томонидан маҳаллага компьютер жамламаси мукофот қилиб берилди.

Маҳаллада 2370 нафар аҳоли бўлиб, бундан 1212 нафарини хотин-қизлар, 202 нафарини фахрийлар ташкил қилади. Саломатхон опа маҳалласида турли тадбирлар ўтказиб туради. Жумладан, "Аёл қадр-қиммати", "Мустақиллик ва аёл", "Она муқаддас", "Қизлар тарбияси - долзарб мавзу" каби тадбирлар хотин-қизлар дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.

Саломатхон опа "Нуроний жамғармаси" қошидаги "Фахрий аёллар билан ишлаш" гуруҳи аъзоси. Фахрий аёллар ўртасидаги тарғибот ишларини олиб боради. Бунда "Ширмонбулоқ" маҳалласининг фаол фахрийларидан Дилбархон Жалолова, Адолатхон Маткаримова, Анорахон Маткаримова, Сотқиной Болтабоевалар яқиндан ёрдам берадилар.

Саломатхон опа оиласида ҳам ўз ўрнига эга - оқила уй бекасидир. Турмуш ўртоғи Садирали Туманов билан уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказишди. Ўғли Сайдулло "Ширмонбулоқ гулшодаси" фермер хўжалиги раҳбари, қизлари Моҳидилхон тадбиркор, Саидахон моҳир чевар, келини Ҳулкарой 30-умумтаълим мактабида ўқитувчи, невараси Жавоҳир Андижондаги футбол мактабида таҳсил олади. Бутун Ширмонбулоқ аҳли Саломатхон опанинг аҳил-иноқ оиласига ҳавас қилади.

Ҳа, орамизда изланувчан, меҳр-оқибатли ва ғайратли Саломатхон опадек фаол аёллар кўпаяверсин.

Р.ЖУМАНИЁЗОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди