Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

МУЛОҲАЗА

ШУКРОНА

Яқинда ёз ҳавосидан тўйиб нафас олиш учун оиламиз аъзолари билан Ширмонбулоқ қишлоғига бордик. Боиси, ҳаммамиз ҳам орзуманд саёҳатчимиз. Тез-тез у ёқ-бу ёққа чиқиб турамиз.

...Ҳайқириб оқаётган шаршарали сой бўйида сувга тикилиб ўтирар эканман, хаёлан ўлкамиз табиати ҳақида ўйландим. Қандай гўзал юртимиз бор. Табиати-ю ҳавоси, гўзал боғ-роғлари, сайроқи қушлари бор. Боғларда етилиб пишаётган мевалар-у булоқ сувларининг шифобахшлигини айтмайсизми?

Дарвоқе, Ширмонбулоқнинг сойи нафас йўллари хасталигига кони фойда экан.

Албатта, ҳозирги пайтда биз сингари гуллаб-яшнаётган, ривожланаётган юртлар анчагина. "Ҳар кимники ўзига азиз" деганларидек, уларнинг табиати, ҳавоси ҳам ўзлари учун қадрли. Аммо Фарғона водийсига тенг келадигани бўлмаса керак, деб ўйлайман.

Онам билан муборак Умра сафарига борганимда Саудия Арабистони табиатига ҳам эътибор бердим. Бутун атроф гиёҳ унмас тоғ. Улар оқар сувларни, сой ва шаршараларни фақат орзу қилишади. Тупроғида гиёҳ унмайди ёки жуда кам. Ёз фаслида ҳаво ҳарорати 50 даража иссиқ бўлади. Албатта, бу ўлка Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) юрти, барчамиз учун муқаддас. Шунинг учун дунё мусулмонлари бу муборак жойларга бор вужудлари билан талпинадилар...

Юртга қайтиб келиб, сўлим масканлар, обод гўшалар, ариқларда оқиб ётган сувларга қараб мулоҳаза қилдим: ҳа, бизнинг Ватанимиз барибир ўзгача. Йилнинг тўрт фасли бўлиб, ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Айниқса, баҳор-фасллар келинчагидир. Қир-адирларда очилган турли чечаклар, қип-қизил лолақизғалдоқлар. Буларнинг бари инсон саломатлигига фойдалидир.

Шириндан-шакар полиз маҳсулотларини-ю сабзавотларини айтмайсизми? Турли дармондориларга бой мевалар фақат бизнинг юртимизда етилади. Атрофимизни ўраб олган табиат манзарасини кўрган ҳар қандай кишининг баҳри-дили очилади.

Бироқ, баъзан одам кўнглини ғаш қиладиган ҳолатларга ҳам дуч келар экансиз. Баъзи жойларда ёш болалар мевали дарахтларга осилиб, меваларини уриб-тўкиб, исроф қилмоқдалар. Катта-катта майдонлар чопилмай, қаровсиз ҳолатда... Суғориш учун оқин сувлар етарли, бироқ ўрнида фойдаланилмайди. Дарахтлар шохлаб кетган, арчаларга шакл берилмаган... Бу нима? Бепарволикми ёки тўқликка шўхликми? Ахир, биз жаннатмакон юртда яшамоқдамиз. Элимизни, юртимизни қадрлашга, унинг ҳар бир гиёҳини, тупроғини асраб-авайлашга камарбаста бўлишимиз керак. Шундагина шукроналикда умргузаронлик қилган бўламиз.

Она табиат - барчамизники. Биз эса унинг фарзандларимиз!

Зиёдахон

ҲАҚБЕРДИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди