Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

(МАСАЛ)

ҚАЛАМ ВА ҚОҒОЗ

Бу ёруғ дунёда ҳамма жонзот ва маҳлуқотлар азал-азалдан жуфт бўлиб яралган. Одам Ато ва Момо Ҳаво, эр ва хотин, шунингдек, оқ ва қора, кеча ва кундуз, катта ва кичик, ер ва осмон каби. Қалам ва Қоғоз жуфтлиги ҳам шулар жумласидандур.

Алқисса, Қоғоз Қаламга деди:

- Сенинг муддаоинг недур? Менинг оппоқ юзимга ёзиб-чизиб, юзимни қора айладинг. Оқ ранг ёруғлик, қора эса кулфатдан нишона. Мен асло қора рангни ёқтирмайман.

Қалам Қоғозга деди:

- Сен ва мен бу дунёда жуфт бўлиб яратилганмиз. Халқда "Элдан элга наф", деган нақл бор. Шу боис, сендан менга наф тегса не бўлур?

Қоғоз яна деди:

- Халқ мақолида "Мушук бекорга офтобга чиқмайди", дейилади. Шунинг учун хизматим эвазига нима инъом этасан?

Қалам Қоғознинг гапига шундай жавоб берди:

- Мен сендан фойдаланиб, халқим учун ибратона ҳикоялар, шеър ва ғазаллар ёзмоқдаман. Бунинг учун эл-юрт сендан миннатдор. Бундан ташқари, хизматинг учун сенинг ҳусну жамолинг-ни халққа кўз-кўз қиляпман. Акс ҳолда, сенинг оппоқ юзинг сомондек сарғайиб, кун тегмас бир бурчакда ётар эди. Юзингга ёзган дастхатларим учун бериладиган қалам ҳақидан кўра, сенинг борлигинг ва ойдек гўзал чеҳрангни халққа кўрсатиш юз чандон яхши эмасми?

Шунда Қоғоз ўзининг хатоларини тушуниб, кечирим сўради:

- Мен ўзлигимни энди англадим. Сенинг бу олижаноб хизматинг - мени элга танитганинг учун сендан бир умр миннатдорман. Жуфтлигимиз, дўстлигимиз абадий бўлсин. Сенга айтган ноўрин гапларим учун сендан узр сўрайман.

Шу кундан бошлаб қалам аҳллари самимий дўстга айланган Қоғоз Қаламдан фойдаланиб ижод қилмоқдалар. Бу хайрли ишдан ижодкорлар миннатдор бўлдилар. Зеро, Қоғозни ноўрин ишлатиш ҳеч кимга насиб этмасин.

Қиссадан ҳисса: Бу фоний дунёда бир-бирларингиздан ёрдамингизни аямасангиз, ишингиз унумли ва баракали бўлади.

Ҳотамжон РАСУЛОВ,

меҳнат фахрийси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди