Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 19.07.2012

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

САЛОМАТЛИК ҲАҚИДА

1. Вирусли гепатит билан оғриган беморни уйда билиб-билмай даволаш хавфли эканлигини унутманг.

2. Вирусли гепатитнинг олдини олишда болаларда учрайдиган рахит, эксудатив диатез, камқонлик сингари касалликларни вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга.

3. Болани жигар хасталигидан сақлаш учун унинг атрофидаги барча нарсаларни, айниқса, ўйинчоқларни доимо озода тутиш лозим.

4. Овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам, кўчадан уйга кирганда ҳам қўлларни яхшилаб ювиш зарур.

5. Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни, албатта, тозалаб ювиш ва қайнатилган сувда чайиш зарур.

6. Қайнатилмаган сувни ичмаслик, ивирсиқ жойда овқатланмаслик, лойқа ҳавзаларда чўмилмаслик лозим.

7. Жигар хасталикларидан асоратсиз соғайиб кетишда парҳез, озодалик, чиниқиш ва бадантарбия талабларига риоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.

8.Бемор учун тинч шароит яратилиши, танаси жисмонан ва руҳан ором олиши шарт.

9. Соғлом юришни ният қилган одам доимий равишда сут маҳсулотлари - қатиқ, творог, шунингдек, мева шарбатларидан ҳамда витаминларга бой озиқ-ов-қат маҳсулотларини истеъмол қилиб туриши керак.

10. Спиртли ичимликликлар ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиққа зарар. Газли сув, аччиқ чой, кофе, шираси ўткир ширинликлар, ёғли таомлар имкон қадар кам истеъмол қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Мафтунабону НУРДИНОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди